UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Ўзбекистонда 14-15 ёшли ўсмир болалар ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтади  0 11:44Карикатура: Роналду ҳимоячилар ва дарвозабонларнинг трансфер нархлари ошириб юборилганини танқид қилди  2 11:30Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  4 11:20Криштиану Роналду қачон Португалия терма жамоасидан кетишини маълум қилди  7 11:19"Пахтакор" - "Сурхон" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  4 11:07Olamsport: Шаҳрамнинг жангидан трансляция, Шоҳжаҳон тарозига чиқди ва бошқа хабарлар  2 10:59Деян Журжевич: “Гол уролмаган жамоа ғалаба қозонолмайди”  19 10:55"Тоттенхэм" ва "Арсенал" франциялик иқтидорли ўйинчи учун курашга киришган  0 10:53"Қатар СК" 1-турда мағлуб бўлди, Сардор Рашидов қайдномага киритилмади  6 10:35"Пахтакор" - "Сурхон" 2:0. Барча голларни томоша қилинг  8 10:33АПЛ юлдузларига қарши "Манчестер Сити" афсоналари. Таркибда кимлар бор?  3 10:28Ҳумоюн Муртозаев: “Финалга чиқиш ва унда ғалаба қозонишни орзу қиламан”  2 10:19Рўзиқул Бердиев: “Навбаҳор” натижа учун шошилиши ва асабийлашишини кутган эдик”  16 10:14"Фиорентина" Риберининг тақдимот маросимини ўтказди  6 09:57"Пахтакор" - "Сурхон" учрашувида белгиланган пенальти қандай бекор қилинди?  19

Намангандаги "Марказий" стадион директори: “Ўйингоҳимизда ишлар жадал бормоқда” Янгиликлар

Намангандаги "Марказий" стадион директори: “Ўйингоҳимизда ишлар жадал бормоқда”

Айни пайтда Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда чим ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

"Навбаҳор" матбуот хизмати мазкур жараён қандай бораётганлиги борасида “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниевдан интервью олдик. Қуйида унинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ижроия қўмитасининг қарорига асосан, жойлардаги стадионларга қўйиладиган талабларга асосан, 2018 йил 3 декабрдан “Марказий” стадионни капитал таъмирдан чиқариш ишларига киришилди. Ишни майдондаги мавжуд чимни кўчиришдан бошладик. Яроқли майсаларни захира стадионининг майдонига кўчириб ўтқаздик. 25-30 см. ҳажмдаги эски тупроқларни қазиб олб ташладик. Дренаж ва суғориш тизими барпо этилди. Лабораториядан ўтказилган қумлар 25 см. қалинликда ётқизилди. Россиядан 20 тонна торф олиб келиб, сепилди. Бундан буён майдон чимини суғориш тўлиғича компьютер орқали амалга оширилади. Ҳаво ҳароратидан келиб чиқиб, майсада сувга эҳтиёж сезилса, автоматик тарзда сепа бошлайди. 108 куб ҳажмда сув сиғадиган резервуар ўрнатилди. Демак, майдон майсасини тўрт марта суғоришга етадиган сув захирасига эга бўлдик. Ёзнинг жаризама иссиқ кунларида сув танқислиги юзага келиши эҳтимоли бор. Айнан шундай пайтларда йиғиб қўйилган сув вариантидан фойдаланилади.
Шунингдек, узлуксиз электр таъминоти борасида бош қотирилиб, авер-автомат ўрнатилди. Ёриткичларимиз 1500 люксга тенг ва талаб даражасида.



11 мартдан чим ётқизиш ишлари бошланди. Айни пайтда стадионда 60 нафар мутахассис меҳнат қилмоқда. Чим ётқизиш ишларини Худо хоҳласа, Наврўз байрамига қадар якунлашни режалаштирганмиз.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, мазкур чим Қарши шаҳридан келтирилмоқда.Ушбу майса бир йил давомида хориж уруғи асосида махсус плантацияда ўстирилган ва иқлимимизга мос ҳамда сифати бўйича унча – бунча Европа майсаларидан қолишмайди

Шундан сўнг, мутахассислар фикрига кўра, 40-45 кундан сўнг, майдонда футбол ўйнаш мумкин бўлади.

Захира майдонимиз анчадан буён фойдаланилмай ётганди. Эди ПФЛ талаблари асосида мазкур ўйингоҳ ҳам таъмирланмоқда. Жумладан, жамоалар учун кийиниш хоналари барпо этилади, пластик ўриндиқлар ўрнатилади, шунингдек, бу ерга сунъий майдон ҳам қурилмоқда.



Кейинчалик мазкур захира майдонида “Навбаҳор”нинг U-21 ёшлар ва аёллар жамоалари бемалол чемпионат ўйинларини ўтказишлари мумкин.

Қисқаси, “Марказий” ўйингоҳда, тез кунлар ичида “Марказий” ўйингоҳда мухлислар “Навбаҳор”нинг уй учрашувларини томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг