Нагатомо: "Японлар "самурайлардек" жанг қилиши керак"
05 дек 2022 19:02
Янгиликлар
Нагатомо: "Японлар "самурайлардек" жанг қилиши керак"
Япония терма жамоаси "E" гуруҳида Испания ва Германия термаларини ортда қолдирган ҳолда турнир нимчорак финалига йўл олди. Бу босқичда кун чиқар юрт вакиллари тўртинчи маротаба омадини синаб кўради. Рақиб эса 2018 йилги мундиаль финалчиси – Хорватия. Ҳимоячи Юто Нагатомо ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
"Энг аввало, жасорат кўрсатиш керак. Жангга киришдан олдин улар (самурайлар) қуролларини жилолайдилар ва техникасини яхшилашга ҳаракат қилишади. Аммо улар жанг пайтида қўрқувга тушиб қолсалар, қурол ва техникадан тўлиқ фойдалана олишмайди. Футболда ҳам худди шундай. Албатта, тактика ва техника муҳим, лекин биз уларни қанчалик яхшилаган бўлмайлик, майдонга тушгач қўрқсак, бу нарсалар фойдасиз бўлиб қолади".
Эслатиб ўтамиз, Япония ва Хорватия ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 20:00 да Қатардаги "Ал Жануб" стадионида старт олади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар