UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  3 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

"Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" учрашувига тааллуқли фактлар Янгиликлар

"Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" учрашувига тааллуқли фактлар

Хабарингиз бор, бугун Тошкент вақти билан соат 19:30 да Эронда "Нафт Теҳрон" - "Пахтакор" ўйини старт олади.
- Агар "Нафт Теҳрон" бугун ғалаба қозонадиган бўлса, Осиё чемпионлар лигаси дебютанти сифатида гуруҳдан чиқади;

- "Нафт Теҳрон" илк марта ўз майдонида ўзбек клубига қарши майдонга тушади. Умуман олганда, Эрон клублари бунгача 16 марта ўзбек жамоаларини меҳмон қилганлар. Шундан саккизтасида ғалаба қозониб, уч марта дуранг ўйнашган ва беш бор мағлуб бўлишган;

- "Нафт Теҳрон"нинг бунгача урган жами 7 голи иккинчи таймда рўй берган. Жамоа ҳозирча биринчи бўлимда тўп кирита олмаяпти;

- Жамоа ҳужумчиси Амир Мотаҳари 7та гол билан Эрон чемпионатида тўпурарлар рўйхатида бормоқда.

- "Пахтакор" 2010 йилдан бери ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаяпти. Агар жамоа бугун мағлубиятга учраса ва "Ал Айн" "Ал Шабаб"ни енгса, "Пахтакор" яна гуруҳда қолиб кетади;

- Аввалги йиллари "Пахтакор" беш марта Эронда меҳмон бўлган. Жамоа "Зоб Ахан", "Сепахон" ва "Истиқлол"дан мағлубиятга учраган бўлса, "Фулад" ҳамда "Саба Баттери" устидан ғалаба қозонган;

- "Пахтакор" ҳозирча бешта гол урди ва шундан учтаси Игорь Сергеев номига ёзилди;

- Игорь Сергеев, Егор Кримец, Даврон Ҳошимов, Владимир Козак ва Жавоҳир Соҳибов ҳисобида ҳозирча биттадан сариқ карточка бор.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика