UZ

Сўнгги янгиликлар

07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  58 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  2 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  5 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6

Мюнхенда ижобий натижага эришилди, аммо... Янгиликлар

Мюнхенда ижобий натижага эришилди, аммо...

Теглар :  Реал Мадрид
Тунда кўпчилик орзиқиб кутган баҳс Чемпионлар Лигаси ярим финали "Бавария" - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтди.

Катта қизиш билан кутилган учрашувда "қироллик клуби" сафардан ғалабага эришиб қайтди.

"Реал" тарихда биринчи бўлиб Чемпионлар Лигасида кетма-кет икки бор зафар қучди ва бу мавсум ҳам финалга чиқишга имкониятлари анча юқори. Бир қарашда ҳаммаси яхши кетмоқда, лекин жамоада камчилик ва муаммолар йўқ эмас. Жамоа зафар қучганда танқид қилиш нотўғри-ку дерсиз, бироқ ЕЧЛдаги ғалабалар конвейери Ла Лига баҳсларида ҳам иш бериши учун нима етишмаяпти? Шу ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? 

Бирга-бир беллашувларда "Қироллик клуби" исталган рақиб билан кураша олади ва уни қандайдир серияларию, таркиби учун сарфланган миллионларига қараб ўтирмайди. Ҳакамлар кўмаклашиб тургандан кейин... дейишга шошилманг, сабаби ўша ҳакамлар ҳам одам ва атайлаб хато қилмайди. Нейтрал мухлис сифатида бир ўйлаб кўринг, Германияда Ҳакамлар кези келганда "Бавария" фойдасига адашишмайдими? Италияда "Ювентус" ҳар доим "тоза ўйнаб" ютадими? Ёки ўша "Барселона" тарихида бу каби ўйинлар йўқ дейсизми? Ундай дея кўрманг, бўлмаса, Баллак сизни албатта қидириб топади! :) Узоққа бориб нима қиламиз, ўзимизнинг чемпионатимизда шунга ўхшаш вазиятлар баъзан содир бўлмайдими? Хўроз Ўзбекистонда ҳам, Европанинг исталган бурчагида ҳам бир хил қичқиради деган гап бор.


Жунейт Чақир "Реал"ни билмадиму, Криштиану Роналдунинг яхшигина мухлиси эканлигини аниқ биламан. Қайсидир йили, ижтимоий тармоқлардан бирида бу ҳақида пост ҳам қолдирган. Хўш, ўша ҳакамни "Реал Мадрид"нинг МЮ билан ўйинига белгиланишида Мадрид клубининг нима айби бор? Ҳакам хато қилди деб ҳисобласа, Нани бориб дардини УЕФАга айтмайдими? Майли бу борада соатлаб баҳслашиш мумкин, аммо "Реал" ҳам, "Манчестер Юнайтед" ҳам буюк клуб эканлиги ҳеч ким инкор эта олмайдиган факт!

Агар "Реал" чиндан кучли бўлмаганда, фақатгина ҳакамлар ёрдами билан "кучлилар давраси"да тарихда бўлмаган натижани қайд этолмасди, яна билмадим...

"Бавария", "Ювентус", "Барселона", "Атлетико", ПСЖ, орзулари осмон инглизлар – уларнинг ҳеч бири якунига етмаган уч мавсумдан буён "Қаймоқранглилар"ни Чемпионлар Лигасидан чиқариб юбора олмаяпти. Нега? Эътибор бериб қарасак, бунда Мадрид клуби марказий ярим ҳимояси, Европадаги энг кучлиси эканлиги муҳим омиллардан бири. Бу ҳақида кўплаб мураббий ва мутахассислар ҳам фикр билдиришган. АҚлли ва ажойиб паслар етказиб берувчи Модрич ҳамда Крооснинг ёнида Каземиро, Иско, Ковачич турлича очилиб бормоқда.

Бироқ "Реал"нинг баъзи "сурункали касалликлари" борлиги ҳам ҳақиқат. Айнан улар сабаб клуб узоқ давом этувчи мусобақада муаммоларга дуч келмоқда. Айнан шу муаммоларни ҳал этса, Европани кетма-кет забт этаётган "Мадрид" Испания чемпионатида ҳам хотиржам ўйнаши мумкин.

1. Роналду бўлмаса ҳам, гол ура оладиган ҳужумчи


Ҳа, кеча Роналду гол урмаган бўлса ҳам жамоа ғалаба қозонди, лекин бунда Роналдунинг ҳам хиссаси бор. Истайдими-йўқми рақиб ҳимоячиларининг фикру-хаёли айнан Роналдуни ўтказиб юбормаслик билан банд бўлиб қолади. Кеча КриРо нафақат шериклари учун бўш зоналар яратиб беришда, балки зарур пайт ҳимоячиларга кўмаклашишда ҳам фаоллик кўрсатди.

Ким билади, ким йўқку, Криштиану жиддий мутахассислар гуруҳи билан ишлайди. Гуруҳ футболчи спорт формасидаги барча ўзгаришлар аввалдан ҳисоблаб чиқилган ва инобатга олинган. Роналду кузда "дам олди", ўшанда аввалги йил учун "Олтин тўп" масаласи ижобий ҳал этилганди, мавсумдаги энг муҳимларгача эса ҳали анча вақт бор эди. Бироқ 2018 йил бошидан португалиялик буткул бошқача футбол намойиш қилмоқда ва Олтинчи "Олтин тўп" учун қараб кетяпти. 33 ёшида шундай ўйин кўрсатаётгани таҳсинга лойиқ албатта. Аммо "Реал" бу фақат Роналду дегани эмас-ку. "Қироллик клуби" ҳеч қачон бир футболчига бунчалик боғлиқ бўлиб қолиши мумкин эмас. Ёзда Жаҳон Чемпионати бўлади. Оғир мавсумдан кейин яна бир муҳим мусобақа. Таҳмин қилиб кўрайлик, Криштиану кузда яна "танаффус"га чиқиб кетса нима бўлади? Клуб буни инобатга олган ҳолда янги ҳужумчи топиб қўйиши зарур. Ана ўша форвард Роналду "дам олаётган" вақтда ҳам гол уриб, жамоага муҳим ғалабаларни келтириши керак бўлади.

Бензема бу вазифани уддалай олмаяпти. Ўзи Карим Бенземанинг "қаймоқранглилар" даражасига жавоб беришига ҳам катта шубҳа бор. Ҳозирда кўрсаткичлар бўйича айнан "Реал" - Ла Лига етакчилари ичида энг кўп гол уриши кутиладиган, аммо ўша натижани кўрсата олмаётган клуб бўлиб турибди. Яъни вазиятлар кўплаб яратилмоқда, аммо улардан фойдаланиш коэффициенти жуда пас. Ҳужумларни одатда ёки Роналду, ёки Бензема якунлайди. Португалиялик янги йилдан сўнг ишга жиддий киришди, Бензема эса ... Карим чиндан ажойиб спорт формасида бўлган пайтни эслашга анча вақт кетиб қолади. Бу "Реал"нинг этак билан ёпиб бўлмайдиган муаммолари. Ва уни ҳал этиш учун катта маблағ сарф қилиш кераклиги ҳам бор гап. Жамоага ўта кучли форвард зарур. У Роналду билан ҳам, жамоа етакчиси бўлмаганда якка ўзи ҳам тинмай гол уришда давом этиши керак. Ахир ярим ҳимоядагилар етарлича вазият яратиб беришмоқда. Кейн, Левандовски, Икарди, Агуэро, Мбаппе – шу йил ёзда "Сантьяго Бернабеу"да яна бир топ ҳужумчи пайдо бўлиши зарур.

2. Зарур паллада қутқара оладиган посбон

"Реал" ҳимоясида зўр футболчилар жам бўлган, аммо зўр ҳимоячилар эмас. Уларни дунёнинг исталган жамоаси ўз таркибида кўришни хоҳлайди, улар голлар уради ва ҳужумда катта ёрдам беради. Лекин бундан ҳимоя зарар кўрмоқда. Марсело, Карвахаль ва хатто марказий ҳимоядаги Серхио Рамоснинг ҳужумга бу қадар ошиқишини инобатга олсак, ҳимоядаги ишлар бошқача бўлиши ҳам мушкул вазифа. Рафаэль Варан совуққон бўлишга ва улғайганини исботлашга, шерикларинининг хатолоарини зарур вақтда "ёпиб кетишга" ҳаракат қилмоқда, аммо бу ҳар доим ҳам французнинг қўлидан келмаяпти. Киммихнинг голида асосий айб Навасдадир, аммо ўша эпизодда Марсело рақиб жарима майдони яқинида қолиб кетганини ким сезди, кимлар сезмади.  

Эътибор билан қарангда, "Мадрид" ҳар бир футболчининг юқори савияли эканлиги эвазига рақиб ҳужумларини йўққа чиқаради. Ойлар, йиллар давомида йўлга қўйилган жамоавий, биргаликдаги ҳимоявий ўйин ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Айнан шу сабаб кучли рақиблар билан ўйинда "Қироллик клуби" дарвозаси олдида мунтазам равишда голли вазиятлар вужудга келмоқда ва вужудга келаверади. Кейлор Навас баъзан қутқармоқда, баъзан эса йўқ. Яна бир-бир йўқ жойдан рақибга гол совға қилиб қўяди. "Ювентус" билан жавоб ўйинини ёдга олиш кифоя. Шахсан мен Навасни ҳурмат қиламан ва унинг ўйини умумуман дабдала демоқчи эмасман, аммо ҳақиқат шуки, "Реал Мадрид" янги дарвозабон орқали кучайиши мумкинлиги бор гап.

Эътиро билдиришга ва Кейлорни ҳимоя қилишга шошилманг. Тўғри ўтказиб юборилган голларда бутун ҳимоянинг ҳам "хиссаси" бўлади, аммо... Дарвозабон нега ярим жамоа дейилади? Ўша мушкул паллада дарвозабон шериклари жонига оро кириши керак эмасми? "Реал" бу мавсум Ла Лигада кўп гол қўйиб юборди. Аниқроғи, хаддан зиёд кўп – 33 ўйинда 36 гол. "Барселона" ва "Атлетико Мадрид"нинг ўтказиб юборган голларини қўшсангизгина, улар "Реал"га етиб олишади. Мухлислар "Эл Класико"сида "Реал" мухлислари бемалол: "Гол қўйиб юборишда сизлардан икки баробар устунмиз", дейишингиз мумкин. Албатта хазил, лекин муаммо ҳақиқатдан йўқ эмас... Бугунги кунда асосан омадини ҳужумдан қидирувчи топ клублар топ дарвозабонга ишониб, олға чопишади. Айнан шунинг учун ҳар икки кунда "Реал" ҳали дарвозабонга, ҳали бу дарвозабонга мўмайгина пул беришга тайёрлиги ҳақида хабарлар чиқиб турибди.

3. Таркибдаги мувозанат - захира узунлиги

Ўтган мавсумда балки сезилмагандир, лекин "Реал" нафақат асосий таркиби билан, балки захирадан тушиб, зарур вақтда ўйинни кучайтира оладиган йигитлар билан кучли эди. Айнан улар Ла Лиганинг қатор ўйинларида майдонга тушиб рақибни янчиб ташлашарди. Асосий таркиб муҳим баҳслардан олдин дам олар, ички чемпионатда ҳам керакли очколар қўлга киритиларди. 

Бу мавсум Зиданнинг барчамизга маълум бўлиб улгурган ротация тизими у қадар иш бермаяпти ва бу кўпроқ мураббийнинг айби эмас, таркиб сабабли. Асосий таркиб эмас, қадномага кириталидан умумий таркиб. Пепе, Данило, Мората, Хамес Родригес ва яна бир ёш футболчилар жамоани тарк этишди. Уларнинг ўрнига иккинчи жамоадан Тео Эрнандес, Дани Себальос, Ашраф Хакими, Ҳа яна Хесус Вальехо. Марказда ва ҳужумда-ку Зиданда танлаш имкони мавжуд. Аммо ҳимояда асосий таркиб учун буткул кураш йўқ. Ҳимоя тўртлигини Карвахаль, Рамос, Варан, Марсело ташкил қилади ва вазият тақозо этса уларни ўрнини эгаллайдиганлар бор. Аммо захирадагилар майдонга тушганда, улар қўпол хатога йўл қўймасалар ҳам, бу ҳолат ўйин сифатига таъсир қилмоқда. Начо ҳали тўлиқ тузалмади, захирада ишонса бўладиган, қўрмай жангга ташлайдиган ўйинчи йўқлигига яна бир исботни кеча кўрдик. Карвахаль жароҳат олди ва унинг ўрнига Бензема тушиб, Роналду марказий ҳужумдан қанотга, Лукас Васкес эса ҳимояга ўтди. 

Таркибни деярли барча чиқизиқларда кучайтириш керак. Зарур бўлса, кимнидир бахридан ўтиб. Ана Лукас Вазкез ва Ассенсио ўйнаяпти-ку дерсиз, лекин ёш иқтидор соҳибларининг ўйини ҳар куни ҳам ўхшайвермайди. Улар қийин паллаларда жамоани мунтазам жонига оро кира оладиган бўлишлари учун ҳали кўп тажриба тўплашлари зарур.  


Таркибни кучайтириш борасида жиддий иш олиб борилмас экан, муаммолар бу мавсум чемпионатда кўрганимиздек жамоани муҳим паллаларда "чалиб" қолаверади.

Муаллиф : Omonjon To`xtamirzayev
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика