UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  55 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  8 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  20 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  43 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

МЮнинг ўйини яхши эмас ёхуд жамоа 2-ўриндалигининг 4 сабаби Янгиликлар

МЮнинг ўйини яхши эмас ёхуд жамоа 2-ўриндалигининг 4 сабаби

Кеча "Манчестер Юнайтед" АПЛ доирасида "Борнмут"га (2:0) қарши учрашув ўтказди.

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” сафарда ғалабага эришди

Учрашув давомида "Юнайтед" катта ташаббусга эришмаган бўлса-да, муҳим натижани қўлга киритди. Жозе Моуриньо шогирдлари барибир ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этишмаяпти. Аммо жамоа Премьер-лиганинг иккинчи поғонасини эгаллаб турибди. Хўш, "қизил иблислар"қандай сабаблар эвазига шундай ўринда юрибди?

ДАВИД ДЕ ХЕА

Дарвозабон - ярим жамоа. Сафарда "Ливерпуль", "Челси", "Севилья", "Тоттенхэм" билан учрашувларда рақибига қарши бир ўзи ўйнагандек кўринди. Кўплаб сейвлар бажариб, жамоасини яққол голлардан сақлаб қолди. У "Юнайтед"нинг жамғараётган ҳар бир очкосида муҳим роль ўйнамоқда. Етакчиларга қарши баҳсда Жозе "автобус"ини ишлатиб, Давидга таянмоқда ва катта таваккалчиликка қўл урмоқда. Ўз навбатида Де Хеа ҳам ишончни оқламоқда. Бундай фантастик реакция соҳиби, кучли қўллари билан кучли зарбаларни қайтара олаётган Давидга "Юнайтед"нинг барча мухлислари тасаннолар айтаётгани аниқ.

Де Хеа "Реал"га ўтмаслиги керак. Сабаблари...

Ўз навбатида Жозе Моуриньо ҳам у борасида деярли ҳеч қандай гап айтмайди. Мақташ шарт эмас, Давид - фантастик футболчи, ортиқча тариф шарт эмас. У "Юнайтед" таркибида 234 учрашувда майдонга тушиб, шуларнинг 92тасида гол ўтказиб юбормади, бу мавсумда эса 17 учрашувда "қуруқ ўйин". АПЛ доирасида бу мавсумдаги 34 баҳсда 108та сейв ижро этди. Даҳшат!!! Шак-шубҳасиз, у "Юнайтед"нинг иккинчи поғонада бўлишидаги асосий омил.

ЖОЗЕ МОУРИНЬО

У кеккайган, ҳар доим ўзига бино қўйган инсонлигини биласиз. Моур жамоасининг қўлга киритган ғалабаларидан кейин катта гапиришни яхши кўради, бироқ ҳақиқатни айтишга ҳаракат қилади. Тўғри эмасми?!

Жозе - прагматик услубни хуш кўрмоқда. "Юнайтед"гача у бундай услубда ишламаганди. "Челси"да ҳам, "Реал"да ҳам ҳужумкор услубни танларди. Бироқ МЮда у бошқача таълимотни илгари сурмоқда ва натижа учун ишламоқда, изланмоқда. Зерикарли ўйин бўлса ҳам, тезкор ҳимоячилар ва ярим ҳимоя чизиғининг фаоллиги эвазига вазиятлар яратишга интилмоқда. Кўп ҳужум қилинмаса ҳам, ўша ҳужум жуда хавфли кўриниш олади. Ҳар доим бўлмаса ҳам Жозенинг ўйинга танлаётган тактикалари иш бермоқда. Лекин унинг қилаётган ишлари жамоанинг қўлга киритаётган очколарида муҳим омиллардан бири бўлмоқда. "Челси" (2:1), "Ливерпуль" (2:1), "Манчестер Сити" (3:2) - кўряпсизми, "Юнайтед" биринчи даврада юта олмаган жамоаларини иккинчи даврада мағлуб этди. Ўша учрашувларда қандай ўйин намойиш этганини кўрдингиз-а! Жамоа натижа учун ўйнади, чиройли ўйнади, ҳужумкор ўйнади, ҳимояда яхши ўйнади. Моуриньо хоҳласа, жамоаси "Сити" билан даҳшатли ўйин намойиш этади ёки "Вест Бромвич"га қарши ёмон ўйнаб ютқазади. Барчаси айнан унга боғлиқ.

Ҳужумчи Лукаку керак бўлса ҳимояда ҳам ўйнайди. Аммо "Special One" жамоавийликни шакллантиргани учун биз клубдагилардан мазмунлироқ бўлган ҳужумларни кўряпмиз. Ферги даври билан солиштирганда (аслида солиштиришнинг ўзи хато, жамоа ўша савияда ўйнай олмаса керак) "Юнайтед" албатта кучсизроқдек кўринмоқда, аммо бу типдаги жамоага чемпионлик рухини сингдириш жуда қийин. Жозе Моуриньо кейинги мавсумда жамоасини чемпионликка олиб боришга интилади.

ТАРКИБ ВА ЗАХИРА

Таркиб жуда яхши. Бир неча муҳим футболчилар сафдан чиқадиган бўлса, унинг ўрнини боса оладиганлар кўпчиликни ташкил қилади.  "Борнмут"га қарши ўйинда захирада ўтирган футболчиларга аҳамият беринг: Лукаку, Матич, Блинд, Байи, Алексис, Янг! Рэшфорд, Марсьяль каби футболчилар ҳам асосий вақтини ўриндиқда ўтказмоқда. Қайсидир юқори савияли футболчилар ўйин қайдномасига ҳам кира олмай қолмоқда. Бундай савияли захира ўриндиғига кўпчилик гранд жамоалар ҳам ҳавас қилишлари аниқ. Хоҳлаган рақибга қарши учрашувда биргина ўйинчи ўзгартириш орқали ўйин тизгинини буриб юбориш мумкин. Буни биз ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Севилья"га (1:2) қарши учрашувда кўрдик. Ўзгаришлар орқали "Юнайтед"нинг ўйини ўзгариб кетди, жамоа олдинга шердек ташланди, кўплаб вазиятлар яратди ва мақсадига етиб, гол киритишга эришди.

Мата чиройли тўп узатади, Погба марказда яхши ўйнайди, Марсьяль, Санчес ва Рэшфорд чап қанотдан "қочади", Матич таянчда ўйнайди... Ярим ҳимоя чизиғи яхши футболчилар билан тўлган. Бу футболчилар асосийда ҳам, захирадан тушса ҳам, ўйинни кучайтириб, урилаётган голларда яхши қатнашишади ва натижага таъсирини ўтказа олишади.

Шунингдек, таркибда МакТоминей каби иқтидор эгаси етишиб чиқмоқда. У ҳам жамоанинг ўйинларини кескин кучайтириб юборди, кучли рақиблар билан учрашувларда довдираб қолмаяпти. Жозе ёшлар билан қандай ишлаш кераклигини билади. Шу боисдан ёшлик ва тажрибадан бирдек фойдаланиб, таркибни мукаммаллаштиришга интилмоқда. Кўрамиз, ёзда жамоа таркибида қандай ўзгаришлар бўларкин...

ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ

"Юнайтед" бу мавсум АПЛда 26 гол ўтказиб юборди, бу эса иккинчи натижадир. Ҳозирча кам гол ўтказиш борасидаги энг яхши натижа "Манчестер Сити"га тегишли. "Юнайтед"нинг тажрибали ҳимояси ва дарвоза чизиғи аъло даражада ўйнамоқда, улар ўз вазифасини яхши бажариб, кам гол қўйиб юборди. 26 гол - 34 учрашувда 0,76та гол ўтказиб юборилди дегани.

"Манчестер Юнайтед" ёзда сотиб олиши керак бўлган 10 футболчи

Ҳимоя чизиғида яхши футболчилар ва захира бор: Валенсия, Янг, Смоллинг ва Жонс асосий таркибда бўлганида, Шоу, Дармиан, Линдельоф, Байи ва Рохо каби юқори потенциалли футболчилар икл дақиқалардан майдонга тушишга тайёр туришади. Жонс ва Смоллинг 2011, Валенсия эса 2009 йилдан буён жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ҳозирча улар футболчи учун қари эмас, 26 ва 28 ёшда, эквадорлик эса 32га кириб қўйган.

Рақамларга қарайдиган бўлсак, ҳимоячилар ўйинлар давомида 150 бора зарбаларни қайтаришган, яъни, "блок шот" бўлган. Шунингдек, 65 фоиз вазиятларни "подкат" билан йўққа чиқаришган. 431 марта ҳужумларни тўхтатиб қўйишган. Жуда ишончли ҳимоя ва чиройли рақамлар.

Умуман олганда, жамоанинг ҳимояси яхши ўйин намойиш этмоқда. Жозе ротацияда яхши ишлаётгани боис, мудофаа барқарор. Шу боисдан ҳам "Юнайтед" иккинчи ўринда.

Юқоридаги 4 жиҳат "Юнайтед"нинг АПЛда 2-ўринда юришида муҳим омил бўлиб турибди. Бироқ энди чемпионлик ҳал бўлган ва кумуш медаллар учун кураш сўнгги турларгача аёвсиз кечиши аниқ.

Миржалол Норматов

Муаллиф : Mirjalol Normatov
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика