UZ

Сўнгги янгиликлар

11:32"Реал" тарбияланувчиси энди асосий жамоа билан шуғулланади ва 9-рақамни олади  0 10:42Рахим Стерлинг фаолиятини бошқа бир Лондон клубида давом эттириши мумкин  1 10:10АПЛнинг 4 та клуби ПСЖ ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 09:37Зидан келаси йил мураббийликка қайтади  4 09:06Шукрон Йўлдошев: “Жамоамизни муҳим баҳс кутиб турибди”  1 08:35Сон МЛС тарихидаги энг қиммат трансферга айланади  0 08:04Португалия футболи афсонаси 53 ёшида юрак хуружидан вафот этди  1 07:37Суперлига. "Пахтакор" — ОКМК 1:2. Фламарионнинг голи ҳисобга олинмади  3 07:28Суперлига. Бугун 17-тур давом эттирилади  5 01:50U21 биринчилиги. Пешқадам "Навбаҳор"дан кичик, "Андижон"дан 7:2 ҳисобидаги ғалаба ва бошқа натижалар  4 01:30Заид Таҳсин: "ОКМКдан устун эдик. "Пахтакор" аъзоси бўлиш шараф"  2 01:13Миржалол Қосимов: "Ҳакам яна бироз вақт қўшиб берганида уч тайм футбол ўйнаган бўлардик. Русчасига айтганда "заслужили""  10 00:30"Тоттенхэм" "Ал Ҳилол" ҳужумчисини сотиб олиши мумкин  0 00:05Камолиддин Тожиев: "Биринчи бўлимни ёмон бошладик, иккинчи таймда эса ўйинни назорат қилдик. Бешта гол уришимиз ҳам мумкин эди"  13 00:00"Кривбасс" дарвозабони Европадаги йиғин давомида қочиб кетди  1

Де Хеа "Реал"га ўтмаслиги керак. Сабаблари... Янгиликлар

Де Хеа "Реал"га ўтмаслиги керак. Сабаблари...

Давид Англияда муҳим футболчи.

"Манчестер Юнайтед" яна қанча вақт ушлаб тура олади? Испаниялик дарвозабон фантастик сейвлар қилганида бу савол "Юнайтед"нинг ҳар бир мухлис миясида тез-тез айланади.

Сўнгги 5 йилда Де Хеа шунчалик даражада ўсди-ки, "Манчестер Юнайтед"нинг даражаси унинг савиясида эмас. Агарда Де Хеа МЮ дарвозасини қўриқламаганида "қизил иблислар" "Севилья"га қарши илк баҳсдаёқ кўплаб голлар ўтказган ва жавоб учрашуви шунчаки расмиятчилик учун ўтган бўларди.

Ва ниҳоят Де Хеа МЮ билан янги шартнома имзолашга келишиб олди

Сўнгги йилларда "Юнайтед" айнан Давидга таяниб ўйин намойиш этмоқда, буни видеоларда бемалол кўришингиз мумкин. Ферги кетганидан кейин жамоа 4тагина совринни қўлга киритди. Албатта, Сер Алекс жамоани тарк этганидан кейин МЮнинг статуси ҳам, амбициялари ҳам ўзгарди: 5 йил давомида "Юнайтед" чемпионликни қўлга киритмади, ҳаттоки чемпионлик пойгасида ҳам қатнашмади. Ҳа, жамоа яқиндагина "Сити"ни мағлуб этди ва иккинчи ўринни эгаллаш учун муносиб қадам ташлади.

Бу натижалар дунёнинг энг зўр посбонларидан бири учун етарлими? Бу худди Де Хеа кучлими, Нойер ёки Буффон дегандек. Давид жамоасининг қўлга киритаётган ҳар бир очкосида муҳим роль ўйнамоқда ва космик ҳаракатлари билан барчадан ажралиб турибди.

"Манчестер"дан кетиш посбоннинг қилган энг катта хатоси бўлади. "Юнайтед" футболчига шон-шараф, юқори даража ва катта маош келтирадиган клуб бўла олади. Ундай бўлмайди дейсизми? "Бавария"да Нойер, "Барселона"да Тер Штеген бор. Албатта, бир вақтлар Де Хеа ҳам "Реал"га ўтишга яқин турганди. Бироқ унинг трансфери нима учун амалга ошмаганини яхши эсласангиз керак. Шу боисдан "Юнайтед" фантастик ўйин намойиш этаётган голкиперни қўйиб юборишни хоҳламайди.

Мадрид суперклуби мухлислари дарвозабонни ўз жамоасида кўришни исташлари маълум, бироқ бир вақтлар трансфер амалга ошмай қолган. Дэвид Бэкхем ўз вақтида МЮ учун соя бўлганди, Кака эса қимматбаҳо ижодкорга айланди. Қайсар президент Флорентино Переснинг қарорлари билан жамоада катта ўзгаришлар бўлди. Касильяс ва Роналдуга ҳуштак чалишди, жароҳатлар гирдобида бўлаверадиган Бэйл эса танқидлар ўчоғи бўлиб хизмат қилди.

"Реал" кўп юлдузларни даҳшатли суммага сотиб олади ва "қурбонлари" рўйхатини кенгайтириб боради. Фаолиятини "Атлетико"да бошлаган Де Хеа "Реал"га ўтади ва битта хатогача кучли дарвозабон бўлади. Ўша хато бўлганида "Реал" мухлислари Доннаруммани ёқтириб қолишади. Кейинги сафар Де Хеа тўпни ушлай олмай қолса захирага ўтиради ва "Сантьяго Бернабеу"га ёмон кўриниб қолади.

Де Хеа Испания термаси сафида бўлганида бир гапни айтганди: "Испанияда мени ҳурмат қилишмаяпти".

Де Хеа: "Испанияда мени ҳурмат қилишаётганини сезмаяпман"

Ёки дарвозабонлик позициясида ҳали ҳам Касильяснинг руҳи кезиб юрибди ёки ҳужум чизиғига катта эътибор берган мухлислар посбонларга қарашмайди.

Де Хеа "Манчестер"да олтинчи мавсум ўйнамоқда. Бу ерда у катта хато қилса ҳам жим бўлишмоқда. Англияда уни жамоанинг етакчи футболчиси сифатида қаттиқ ҳурмат қилишади. Ҳаттоки Моуриньо Де Хеага кўз тегиб қолмаслиги учун посбон ҳақида деярли гапирмайди. 

"Юнайтед" мухлислари клуб тарихида катта ишларни қилган футболчиларни севишади. Ёмғирли тунларда Роналдунинг хатти-ҳаракатлари "Олд Траффорд"ни ларзага келтирарди. Роналду фақатгина олдинга интиладиган футболчи, шу боисдан у ҳақда мухлислар турли хил ёмон фикрларга ҳам боришганди.

Де Хеа Манчестерда ўзига билдирилган хушомадларни ёқтирмайди. Чунки у  Эдвин Ван дер Сарни ҳар доим ўзидан устун қўйган. Унинг сўнгги имзоланган шартномаси Ван Гал даврида тузилган эди ва бу яқин йилларда якунига етади. Катта эҳтимол билан "Юнайтед" раҳбарияти футболчини ўзида ушлаб қолишга ҳаракат қилади ва Погба ва Лукаку каби маош олади. 

Агарда Де Хеа ғалабалар ва совринлар ҳақида ўйласа, "Реал"га кетиши мумкин. Бироқ яқин йилларда "Юнайтед" ҳам совринлар учун ўйнайди ва бунда Давид муҳим фигурага айланади. Буюк "Олд Траффорд" эса уни бир умр жамоада қолишини истайди.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +40   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика