UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Қаршида ўйинлар бор  1 01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  1 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  2 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  13 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  12 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  2 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  1 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  1 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  33 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0

"Манчестер Юнайтед" ёзда сотиб олиши керак бўлган 10 футболчи Янгиликлар

"Манчестер Юнайтед" ёзда сотиб олиши керак бўлган 10 футболчи

Сер Алекс МЮдан кетганидан кейин жамоа раҳбарияти трансферлар учун жуда кўп маблағ сарфламоқда. Жозе Моуриньо ҳам янги футболчиларни катта нархга сотиб олишни ҳуш кўради. Хўш, жамоа кейинги мавсумда кучайиши учун қайси футболчиларни сотиб олиши керак?

10. ЖАМОЛ ЛАСКЕЛЛЕС

Жамоаси: "Ньюкасл"
Позицияси: ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 28 ўйин, 3 гол

"Ньюкасл" сардори жамоанинг қўлга киритаётган натижаларида ўз таъсирини ўтказмоқда. У ҳужумларнинг асосий қисмини қайтаришни уддалаб, тўпни олиб қўйишда ҳам фаол бўлмоқда.

Шунингдек, жисмоний жиҳатдан ҳам анчагина бақувват. 24 ёшли англиялик футболчи "Юнайтед" ҳимоясида яхши ўйин кўрсата олиши ва муаммоларни ёпиб кета олиши мумкин. Чунки у жамоасининг МЮга қарши учрашувида ҳам чиройли ўйин намойиш этди ва ғалабада катта ҳисса қўшди.

"Челси" "Ньюкасл" сардорини сотиб олиши мумкин

9. УИЛФРИД ЗАХА

Жамоаси: "Кристал Пэлас"
Позицияси: ярим ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 25 ўйин, 7 гол

"Юнайтед"нинг чап қанот ярим ҳимоясида рақобат жуда катта. Маркус Рэшфорд, Антони Марсьяль, Алексис Санчес, Хуан Мата айнан шу позицияда тўп тепади.

Уилфрид Заха - "Манчестер Юнайтед"нинг олтин тарбияланувчиларидан бири ва энг катта хатоси. Яъни, уни сотиб юбориб,  хато қилишган. Бироқ у "Юнайтед"да айни дамдаги даражасига ҳам етиши катта шубҳа остида. У чап қанотда жуда фаол ўйнайди, жарима майдончаси ичига ёриб кира олади ва голлар уришни ҳам уддалайди.

Заха бир вақтлар "Юнайтед" таркибида 2тагина учрашувда майдонга тушган. Бироқ жамоанинг асосий футболчиси бўлиб кета олмади. Аввалига "Кардифф" кейинчалик "Кристал Пэлас" таркибида ижарада ўйнади. 2015 йилнинг қишида эса Лондон жамоаси уни тўлиқлигича сотиб олди.

"Тоттенхэм" Заа учун 70 миллион доллар бермоқчи

Агарда Заха "Юнайтед"га қайтадиган бўлса, у бир неча футболчиларни захирага ўтказиб қўя олади.

8. ТОМАС МЕНЬЕ

Жамоаси: ПСЖ
Позицияси: ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 19 ўйин, 4 гол

26 ёшли бельгиялик футболчи Антонио Валенсиянинг ўрнида ўйнай олиши мумкин. "Юнайтед" сардори 32 ёшни қарши олган бўлса-да, ҳали ҳам жисмоний томондан анчагина етук. Бироқ эквадорликнинг ўрнида ўйнаши мумкин бўлган ўринбосар топиб қўйиш керак.

Менье - Валенсиянинг ўринбосари бўлиши мумкин. У ПСЖ таркибида яхши ўйнамоқда. Шунингдек, ҳужумларда ҳам фаол қатнашади. Лигада 4 гол уришга ҳам эришди. Агарда ПСЖ молиявий фэйр-плей сабабли жамоадагиларни сотадиган бўлса, "Юнайтед" Меньени сотиб олиши керак.

"Ювентус" ПСЖ ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда

7. ЖАН МИШЕЛЬ СЕРИ

Жамоаси: "Ницца"
Позицияси: ярим ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 26 ўйин, 1 гол

Сери ёзда гранд жамоага кўчиб ўтиши мумкин эди, бироқ "Барселона" 26 ёшли футболчининг трансферидан воз кечди.

Ивуарлик ярим ҳимоячи "Ницца"да қолди. У гол урмайди, қора ишларни бажаради. Сери - "Ницца"нинг ҳужумларида катта роль ўйнайди. Шунингдек, қарши ҳужумларга тезкорлик билан ўтади. Рақиб жарима майдончаси ичида кам хато қилади ва шерикларини яхши вазиятга чиқариб юборади. Шу боисдан "Барселона" уни ўз сафида кўришга интилганди.

"Барселона" ўзининг бир трансфер мақсадидан воз кечди

Сери Погба ва Матичнинг ёнида яхши шерик ва Майкл Кэррикнинг ўринбосари бўла олади.

6. ВИЛЛИАН

Жамоаси: "Челси"
Позицияси: ярим ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 32 ўйин, 6 гол

Бразилиялик футболчининг МЮга ўтиши борасидаги миш-мишлар яна кўпайди. Жозе Моуриньо уни яхши кўради.

29 ёшли футболчи қарши ҳужумларга тезкорлик билан ўтади. Албатта, унинг ўйинлари қандайлигини кўпчилик билади. Ёдингизда бўлса, у "Олд Траффорд"да МЮ дарвозасини ишғол этганди. Шунингдек, учрашув давомида ўзининг хатти-ҳаракатлари билан "Челси" етакчиси эканлигини кўрсатганди. У вазиятлардан фойдаланишда ҳужумчилардан қолишмайди. 

"Манчестер Юнайтед" Виллианга қизиқиш билдирмоқда

У бу мавсум АПЛнинг 32 учрашувида майдонга тушди ва 57 бора жамоадошларига хавфли вазият яратиб берди. Бу эса энг яхши натижадир.

5. СЕРГЕЙ МИЛИНКОВИЧ-САВИЧ

Жамоаси: "Лацио"
Позицияси: ярим ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 29 ўйин, 9 гол

Келиб чиқиши Испания бўлган сербиялик футболчи бу мавсумда порлади. Унинг ўйинлари орқали "Лацио" ҳам жозибали ўйнамоқда. Ҳар доим яхши позиция танлайди, паслари аниқ, зарбаси кучли.

Унинг жисмоний томондан ҳам анчагина кучли. Сергей тўпни ўзида ушлаб тура олади. 23 ёшли футболчи А серияда 29 учрашувда қатнашган ва унда 42 бора шерикларини хавфли вазиятга чиқариб юборди.

МЮ Милинкович-Савичга 80 миллион фунт тўлашга тайёр

У шунингдек, ҳаводан ҳам яхши ўйнайди. Шунингдек, Моуриньонинг услубига мос тушиши мумкин. Бироқ Рим жамоаси унинг учун катта маблағ сўрамоқда. Кўрамиз, воқеалар ривожи қандай тус оларкин...

4. ФАБИНЬО

Жамоаси: "Монако"
Позицияси: ярим ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 30 ўйин, 6 гол

Фабиньо узоқ вақт давомида МЮнинг нишонида бўлиб турди, бироқ кейинчалик ундан воз кечилган кўринади, бу борада хабарлар чиқмади.

Фабиньо 1-Дивизиондаги пасларининг 87 фоизи аниқ етиб борган ва бу энг яхши натижадир. 24 ёшли футболчи рақибларининг 47 фоиз ҳужумини ҳам қайтаришга эришган. Ҳаводаги курашларнинг 66 фоизида рақибидан устун бўлган. 

"Монако" футболчиси ПСЖга ўтишга яқин

Албатта, бундай типдаги футболчилар "Манчестер Юнайтед"га жуда ҳам керак.

3. ИВАН РАКИТИЧ

Жамоаси: "Барселона"
Позицияси: ярим ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 30 ўйин, 1 гол

"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчиси Тони Кроос билан шартнома имзолашни истамоқда. Бироқ "Реал" "Юнайтед"нинг ишончли посбони Давид Де Хеа билан шартнома имзоламоқчи. Шу боисдан ҳам трансфернинг амалга ошиши имкониятлари жуда паст.

Энди "Юнайтед" раҳбарияти бошқа ярим ҳимоячи изласа ҳам бўлади. Мисол учун 30 ёшли Иван Ракитич "Барселона" таркибида кучли ўйин намойиш этмоқда. Ҳимоя ва ҳужумга ҳам улгуради, узоқ масофаларга яхши паслар бера олади. У ҳужумга катта эътибор берадиган футболчи. Матич эса ҳимояга мослашган. 

Манчестернинг икки гранди Иван Ракитич учун курашади

Агарда Ракитич ва Матич бирга "Юнайтед" таркибида ўйнаса, ҳимоя ва ҳужумдаги ишлар бир меъёрда бўларди.

2. ТОБИ АЛЬДЕРВЕЙРЛД

Жамоаси: "Тоттенхэм"
Позицияси: ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 11 ўйин

29 ёшли футболчи Европанинг энг яхши марказий ҳимоячиларидан бири. Унинг жароҳат олганидан хабарингиз бор, шу боисдан кам ўйинда қатнашди. Аммо, у "шпорлар"нинг ғалабаларида катта ҳисса қўшган. Ҳам жисмоний, ҳам руҳий томонлама жуда кучли. Бундай ҳимоячилар "Юнайтед"га керак албатта. Тўғри, МЮнинг ҳимояси яхши ўйнайди. Бироқ бельгиялик футболчи билан жамоанинг ўйини янада мукаммаллашарди.

“Манчестер Юнайтед” ёзда Тоби Алдервейрельдни сотиб олади

Аммо, "Тоттенхэм" ҳам уни осонликча қўйиб юбормайди.

1. САМЮЭЛЬ УМТИТИ

Жамоаси: "Барселона"
Позицияси: ҳимоячи
Бу мавсум лигадаги натижалари: 23 ўйин, 1 гол

Умтити "Барселона"да портлаб чиқди. Бу мавсумда жамоанинг асосий футболчисига айланди. Пуйолга ўринбосар эканлигини исботламоқда. Шунингдек, унинг ўйини ҳам барчага манзур бўлмоқда.

"Юнайтед"га кучли футболчилар керак, жуда ҳам. Моуриньо ҳимоявий ўйин услубини ҳуш кўриши барчага аён. Шу боисдан Умтити португалияликнинг ўйин услубига мос тушиши мумкин.

Унинг 91 фоиз паслари аниқ бормоқда, шунингдек, ҳаводаги курашларнинг 58 фоизида рақибдан устунроқ бўлган. "Юнайтед"нинг қариб бораётган ҳимоясига 24 ёшли Умтити муносиб ўринбосар бўлиши аниқ.

Фергюсоннинг "Рома" - "Барселона" учрашувига боргани сабаби маълум бўлди

Ҳар ҳолда унинг ўйинини буюк Сер Алекс кузатишга борди-ку.

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика