"Монако" футболчиси ПСЖга ўтишга яқин

Tolibjon Qosimov
30 мар 2018, 21:04
"Монако" аъзоси Фабиньо ПСЖга ўтиши мумкин.

Бу ҳақда "Canal +" журналисти Оливье Талларон маълум қилди. 24 ёшли ўйинчи жорий йилнинг ёзида Париж клубига ўтишга яқин.

Олдинроқ, бразилиялик "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Атлетико" қизиқишлари доирасига тушиб қолгани хабар қилинган эди.


Эслатиб ўтамиз, Фабиньо жорий мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 38 ўйин ўтказди ва 7та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Canal +

Сўнгги янгиликлар

Барча ›