Менье: "ПСЖда кўп нарса ўзгаради. Масалан, мураббий"

Aslanov Jasurbek
24 мар 2018
ПСЖ ҳимоячиси Томас Менье жамоа бош мураббийи Унаи Эмерининг истеъфосини кутмоқда.

"Буёғига нима бўлиши қизиқ. Клуб раҳбарияти кўп нарсаларни ўзгартирмоқчи эканлигига ишонаман. Масалан, мураббийни.

Келаси мавсум менда ҳозиргидан кўпроқ ўйин вақти бўлиши мумкин ва бундан фойдаланмоқчиман. Босимни ҳис қиляпманми? Йўқ. ПСЖда катта бўлдим ва ҳозир 18 эмас, 26 ёшдаман" - дейди Менье.

Эмери 2016 йилнинг ёзидан бери ПСЖни бошқаради. Унинг Франция клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo