UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38Европада ЖЧ йўлланмаси учун ўтиш ўйинларида қатнашувчи термалар номи маълум  1 03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  6 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  20 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  17 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  7 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  380 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0

МЮнинг икки футболчиси бирга машғулот ўтказаётганда Чеширдаги коллеж майдонидан ҳайдалди Янгиликлар

МЮнинг икки футболчиси бирга машғулот ўтказаётганда Чеширдаги коллеж майдонидан ҳайдалди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячилари душанба куни Чеширдаги коллеж ҳудудида машғулот ўтказишаётганда қизил карточка олишди.

"Қизил иблислар" ҳимоячилари Аарон Ван-Биссака ҳамда Тимоти Фосу Менса Чеширдаги "Saint Ambrose College" ҳудудида биргаликда машғулот ўтказишди.


Аммо, уларнинг машғулоти узоққа чўзилмади. Тез орада коллеж маъмуриятидагилар келиб уларга қизил карточка "кўрсатишди".


Афсуски, футболчиларда бунинг учун руҳсат бўлмаган.


Буюк Британия ҳукуматининг бир квартира ёки уйда истиқомат қилмайдиган икки кишининг кўчага биргаликда чиқишига руҳсат берувчи янги кўрсатмаси фақат бугун (чоршанба)дан кучга киради. "Юнайтед" ҳимоячилари эса душанба куни бирга машғулот ўтказмоқчи бўлишган. Гарчи, ўйинчилар масофани сақлаш қоидасига амал қилган бўлсаларда, улардан коллеж майдонини тарк этиш сўралган.


Бу жараённи "The Sun " нашри папараццилари суратга туширишга муваффақ бўлишган.

МЮнинг ўнг қанот ҳимоячилари стадионни тарк этишда ҳам оралиқ масофани сақлашди.


Нидерландиялик Фосу Менса тиззасидан олган жиддий жароҳатдан сўнг сафга қайтмоқда.


Аарон Ван-Биссака "Олд Траффорд"даги илк мавсумида жуда яхши таассурот қолдирмоқда.



Ажойиб хабар! Англияда 1 июндан эътиборан футбол ўйинларини ўтказиш учун рухсат берилди

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика