Ажойиб хабар! Англияда 1 июндан эътиборан футбол ўйинларини ўтказиш учун рухсат берилди

Mirjalol Normatov
11 май 2020, 19:22
Англиядаги профессионал спорт 1 июндан давом эттирилиши мумкин.

Бироқ ушбу мусобақаларда мухлислар бўлмайди ва спортчилар доимий тарзда коронавирус тестини топширишади.

Ҳукумаь режасига кўра 1 июндан эътиборан Англияда карантин қоидаларини юмшатишнинг иккинчи босқичи бошланади ва унда "маданият ва спорт тадбирларига рухсат бериш ва уни ёпиқ эшиклар ортида ўтказиш ва телетрансляция қилиш" каби имкониятлар берилади. Шу орқали спортчилар бегона шахслар билан мулоқотдан қочишларига тўғри келади.

АПЛ 12 ёки 13 июндан қайтиши кутилмоқда. Жамоаларга 18 майдан кейин машғулотларга рухсат беришади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Guardian