

"The Times" хабарига кўра, клубдагиларнинг видеоконференциядаги навбатдан ташқари мажлисида мутахассиснинг ўрнига бошқа мураббий топилмаётгани ва унинг товон пули 9 миллион еврога тушишини инобатга олиб, яна бир қанча вақт беришмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, август ойида норвегиялик билан 3 йиллик шартнома имзоланганди.
Бунга қадар клубдагилар бир неча бора Зинедин Зидан билан мулоқотлар олиб боргани айтилганди.



