МЮ "Реал" вингерини ижарага олмоқчи

Eldor Akmurzayev
10 июн 2019, 00:15
«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл фаолиятини туманли албионда давом эттириши мумкин.

«Манчестер Юнайтед» футболчини ижарага олиш масаласида «қаймоқранглилар» билан музокара ўтказмоқда. 

Қайд этилишича, «қизил иблислар» уэльслик вингерни бир мавсум ижарага олиб, уни яна бир йилга узайтирмоқчи. 

Агар воқеалар ривожи ижобий якунланадиган бўлса, «Реал» ушбу келишувдан Бэйлга тўланадиган йиллик маошининг 55 млн. евро миқдорини тежаб қолади. 

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Mirror

Сўнгги янгиликлар

Барча ›