“МЮ” ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди

Aslanov Jasurbek
8 июл 2017, 22:37
“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти ёш дарвозабон Жоэль Перейра билан амалдаги шартнома муддати узайтирилганини эълон қилди.

Янги келишув 2021 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Манкунианликлар расмий сайтидаги хабарга таянадиган бўлсак, португалиялик дарвозабон билан келишув яна бир йилга узайтирилиши мумкин.

“Ўтган мавсумда Жоэл ўзини ижобий томондан кўрсата олди. Машғулотларда астойдил ишлади. Ишончим комил, у “МЮ”да етакчиликни ўз қўлига ола билади. Шундай ишлашда давом эт, Жоэл”, — деди “Қизил иблислар” бош мураббийи Жозе Моуринью.


Маълумот учун, 21 ёшли Перейра Швейцариянинг “Ксамакс” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012 йилда у “МЮ” академиясига кўчиб ўтганди. Ўтган мавсум у АПЛда битта ўйин ўтказиб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган эди. 


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф