

Манчестерликлар 28 ёшли ўйинчининг текинга жамоадан кетмаслиги учун у билан битимни узайтиришади.
Англиялик футболчининг шартномаси 2021 йилга қадар мўлжалланган, аммо МЮ битим шартларига кўра у билан шартномани яна бир мавсумга узайтириш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум АПЛда ҳали майдонга тушмаган ўйинчини "Реал Сосьедад" ва "Шеффилд Юнайтед" клублари ижарага олмоқчи.



