

Manchester Evening News хабарига кўра, инглиз клуби Киевнинг "Динамо" жамоаси футболчиси Виталий Миколенконинг ўйинидан ҳайратда.
Шунингдек, "қизил иблислар" "Реал" чап қанот ҳимоячиси Серхио Регилонни кузатиб боришмоқда.
Миколенко ўтган мавсумда УПЛда "Динамо" учун 23 учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол урган ва 5 та голга ассистентлик қилган.



