МЮ Каземиро билан 76% ўйинларда ғалаба қозонди, у йўқлигида - 43%

Aslanov Jasurbek
13 мар 2023, 23:55
"Манчестер Юнайтед" Каземиро тушмаган баҳсларнинг 43%да ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, хавбек "Саутгемптон"га қарши баҳсда Карлос Алькарасга қарши қўпол ўйнагани учун ўйиндан четлатилди. Энди у 4та баҳсни ўтказиб юборишига тўғри келади.

Каземиро жорий мавсум МЮнинг барча турнирлардаги 37та ўйинида иштирок этди. Клуб у билан 76% баҳсларда ғалабага эришди, ўртача ҳар бир ўйинда 1,9тадан гол уриб, 0,9та гол қўйиб юборди. "Юнайтед" 7та учрашувни бразилияликсиз ўтказди ва уларнинг бор-йўғи 3тасида (43%) ғалабага эришди.  Эрик тен Хаг жамоаси бу баҳсларда ўртача 1,7тадан гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Sky Sports