МЮ ҳимоячиси Фил Жонс жиддий жароҳатдан қутилиб қолди

Aslanov Jasurbek
2 фев 2017, 19:12
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Фил Жонснинг маълум қилишича, у жиддий жароҳатдан қутилиб қолди.

Футболчи "Халл Сити"га қарши АПЛнинг 23-тур баҳсида (0:0) жароҳат олиб, 55-дақиқада майдонни тарк этган эди.

"Қўрқинчли ҳеч нарса йўқ. Бир неча кундан сўнг сафга қайтишга умид қиламан" - дейди Жонс.

Жорий мавсумда Фил Жонс АПЛнинг 12 та учрашувида майдонга тушди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com