2022 йилдан бери майдонга тушмаган МЮ собиқ футболчиси 32 ёшида фаолиятини якунлади

Aslanov Jasurbek
17 авг 2024, 19:14
"Манчестер Юнайтед" собиқ ҳимоячиси Фил Жонс фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди.

32 ёшли футболчи мураббий бўлишни хоҳлаётганини айтди.


"Фаолиятим ўйлаганимдан тезроқ якунланди.

Аммо сув идишнинг ярми тўла. УЕФА А лицензиясини олдим ва ўзимни мураббий сифатида синаб кўришим мумкин. Келажакда бирор жамоани бошқармоқчиман. Мақсадимга эришаман деб ўйлайман" - деди МЮ собиқ ҳимоячиси.

Англиялик 2011-2023 йиллар давомида "Манчестер Юнайтед" шарафини ҳимоя қилган эди.

Фил сўнгги бор 2022 йилнинг 2 майида майдонга тушганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC