МЮ футболчиси клуб билан шартномани узайтирмасдан "Барселона"га ўтиши мумкин

Alisher
21 сен 2019, 11:33
"Барселона" "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Анжел Гомешга қизиқиш билдирмоқда.

19 ёшли португалияликнинг МЮ билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Футболчи МЮ билан шартномасини имзолашга шошилмаяпти.

Гомеш бундан олдин МЮ таркибида 3та ўйинда майдонга тушган. Ундан иккитаси ўтган мавсум премьер-лигадан бўлган бўлса, яна битта ўйин 2017/18 йилги мавсумга тегишлидир.

Футболчи жорий мавсум Европа Лигасининг 1-тури доирасидаги "Астана" (1:0)га қарши ўйинда 68 дақиқа ҳаракат қилди.


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Manchester Evening news