"МЮ Фергюсон қўл остида дунёнинг топ-клуби эди ва ҳар ким билан шартнома имзолай оларди, ҳозир эса..." — Кантона

Sherzod Nurmatov
13 янв 2023, 13:13
Собиқ ҳужумчи Эрик Кантона "Манчестер Юнайтед"нинг топ-футболчилар учун қанчалик жозибадорлигига баҳо берди.

"Агар Алекс Фергюсон бирор ўйинчини, ҳаттоки дунёнинг энг яхшиларидан бирини сотиб олмоқчи бўлса, улар кетишга тайёр эди, чунки жамоа Англияда ҳам, Европада ҳам ғалаба қозонарди. МЮ дунёнинг асосий клуби эди ва исталган футболчини сотиб олишга қурби етарди.

Ҳозир ҳаммаси бошқача. Энг яхшилар ғалаба қозонадиган жамоаларда ўйнашни хоҳлайди. "Манчестер Юнайтед"бундай футболчиларни сотиб оладиган ҳолатда эмас.

Биз Мане ва Салоҳни дунёнинг энг зўрлари бўлмаган пайтларида қўлга киритган "Ливерпуль" каби ақллироқ ҳаракат қилишимиз керак. Улар биргаликда яхши муҳит ҳосил қилди ва саралаб олинган футболчилар туфайли совринлар қўлга киритди. Бу зр мисол", – деди Кантона.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail