МЮ "Эвертон" футболчисини харид қилмоқчи

Alisher
31 дек 2020, 15:26
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчи излашда давом этади.

Хабарларга кўра, манчестерликлар "Эвертон" форварди Доминик Калверт-Льюинни нишонга олишган.

"Қизил иблислар" футболчини ҳозир сотиб олишмоқчи эмас, балки Доминик МЮнинг ёзги трансферлар ойнаси учун режаларига киритилган.

Кальверт-Льюиннинг трансфери "Манчестер Юнайтед" учун 22 миллион еврога тушиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛда 18та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Sun