МЮ дарвозабони "Байер"га ўтди

Sherzod Nurmatov
15 авг 2023, 17:17
Леверкузеннинг "Байер" клуби "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Матей Коварж билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Коварж "Байер" билан 2027 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

23 ёшли дарвозабон 2022/23 йилги мавсумни ижара асосида Праганинг "Спарта" клубида ўтказган ва Чехия чемпионига айланганди. Коварж чемпионатда 28 та ўйин ўтказиб, 10 тасида гол ўтказиб юбормади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: bayer04.de