Мхитарян: "Иккинчи гол урилган вазиятда у ерда бўлмаслигим керак эди"

Aslanov Jasurbek
25 май 2017, 17:43
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян "Аякс"га қарши Европа лигаси финал учрашувида урган голи ҳақида гапириб берди.

"Тўғрисини айтсам, ўша вазиятда у ерда бўлмаслигим керак эди. Орқароқда туришим керак бўлган. Аммо ўша пайтгача сариқ карточка олишга улгургандим, Эррера дарвозабон олдида ўйнашимни айтди. Тўпни кўрдим, оёғимни кўтардим ва ажойиб гол урдим" - дейди Мхитарян.

"Манчестер Юнайтед" Европа лигаси финалида қай тарзда ғалабага эришди? ВИДЕО

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com