Мхитарян 7-10 кун майдонга туша олмайди ва Манчестер дербисини ўтказиб юборади
03 сен 2016 13:45
Янгиликлар
Мхитарян 7-10 кун майдонга туша олмайди ва Манчестер дербисини ўтказиб юборади
Арманистон терма жамоаси ҳамда "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян 7-10 кун майдонга туша олмайди.
Бу футболчини Чехиядаги Млада-Болеслав клиникасида текширувдан ўтказган шифокорлар тахмини. Бу ҳақда Арманистон футбол федерациясининг расмий сайти эълон қилди.
27 ёшли футболчи Чехияга қарши ўртоқлик учрашувида (0:3) жароҳат олган эди.
Генрих Мхитарян 4 сентябрь куни Данияга қарши бўладиган ЖЧ-2018 саралаш учрашувида майдонга тушмайди ва Манчестер дербисини ҳам ўтказиб юборади.
"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити" учрашуви 10 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар