UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  7 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  4 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  2 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  4 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  0 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  5 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  18 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  10 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  4 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6 08:42Ўткир Юсупов фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  20

Музаффар Музаффаров - тарихий ғалаба, руҳий "чуқурликдан чиқиш" ва иккинчи даврани қаерда ўтказиши ҳақида Янгиликлар

Музаффар Музаффаров - тарихий ғалаба, руҳий "чуқурликдан чиқиш" ва иккинчи даврани қаерда ўтказиши ҳақида

Яйпаннинг "Турон" жамоаси Суперлиганинг 12-турига келиб мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.

Бекободнинг "Металлург" жамоаси рақиблик қилган ўйинда майдон эгалари Музаффар Музаффаров ва Ким Бо Ёнгнинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида зафар қучди. Биз эса мазкур учрашувдан сўнг ўйиндаги биринчи гол муаллифи Музаффар Музаффаровнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Турон"ни мавсумдаги илк ғалабаси билан табриклаймиз. Бугунги учрашув аввалгиларидан фарқли равишда натижа ўхшагани билан аҳамиятли бўлди, дея оламизми? Умуман баҳс қандай таассурот қолдирди?
- Бугунги ғалабамизни мухлисларга бағишлаймиз. Кўп учрашувларда мағлубиятга учраб уларни ранжитиб қўйгандик. Ишқибозлар шундай ҳолатда ҳам бизни қўллаб-қувватлаб туришди. "Металлург" билан учрашувга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Жамоадаги ҳамма ғалаба йўлида меҳнат қиляпти. Менимча бугун биз ғалабага лойиқ эдик.

- Эндиликда жамоанинг ғалабали сериясини кўришимиз мумкинми? Бундай паллада битта ғалаба кўп нарсани ўзгартириб юборади...
- Бизга битта ғалаба керак эди. Худо хоҳласа бундан буён ғалабалар қозонишни бошлаймиз. 

- Ушбу ғалаба жамоани руҳий "чуқурлик"дан олиб чиқди, десак тўғри бўладими?
- Тўғри. Муваффақиятсизликлар сабаб руҳий "чуқурлик"ка тушиб қолгандик. Эндиликда ҳаммаси яхши бўлишига ишончим комил.

- Иккинчи даврада ҳам сизни "Турон" жамоаси либосида кўрамизми? Бўлажак режаларингиз қандай?
- Амалда бир йил шартномам бор. Лекин ҳозир аниқ жавоб бера олмайман. Чунки олдимда таклифлар бор. Балки Тошкент клубига ўтарман. "Турон" учун бор кучим билан тўп тепишга ҳаракат қилмоқдаман. Бу жамоада энг ёқадиган томони раҳбарлари. Боиси бизни доим қўллаб-қувватлашяпти. Шунчалик шароитлар яратиб беришаётгани учун катта раҳмат айтиб қоламан.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика