Музаффар Музаффаров: "Бу мавсум 10та гол урмоқчиман"

Narzulla Saydullayev
31 мар 2016
Олий лиганинг 3-тури олдидан Жиззахнинг “Суғдиёна” клуби хужумкор ярим химоячиси Музаффар Музаффаров Наманганнинг “Навбаҳор” клуби билан ўйини одидан ўз фикрларини билдирди.

- Музаффар, "Навбаҳор" билан ўйин олдидан фикрларингиз билан бўлишсангиз?
- Шу кунгача жуда жиддий тайёргарлик кўрдик. Жамоамиз руҳан ва жисмонан ўйинга тайёр. Бизни қийин ўйин кутмоқда. Аммо мақсадимиз битта - Ғалаба. "Навбаҳор" бизга доимо муносиб рақиб бўлиб келган.  Майдонга биз ютуқ учун, ғалаба  учун ва очко учун тушамиз.

- Маълумки "Суғдиёна"да таркиб борасида анча ўзгартиришлар киритилган. Ўйин давомида ким билан кўпроқ комбинациялар яратасиз? Умуман ким билан кўпроқ ишлайсиз?
- Бу йилги таркиб ўтган йилгидан анча кучли. Майдонда эса кўпроқ Сардор Собирхўжаев ва Санжар Рашидов билан ишлайман.

- Музаффар Музаффаров янги мавсумда ўз олдига қандай мақсадларни қўйган?
- Авваламбор мухлислар ишончини оқлаш. Ўтган мавсумда 4та гол киритган эдим. Бу йил 10та гол уришни ўз олдимга  мақсад қилиб қуйдим.

Дилдора Холбаева


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia