UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  16 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  3 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  20

Музаффар Абдуллаев: “Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз” Янгиликлар

Музаффар Абдуллаев: “Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз”

Суперлига 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Музаффар Абдуллаев фикрларига қулоқ тутдик.

Айтиш керакки, қўқонликлар ниҳоят 23-турда ғалаба қозониб, бир поғона тепага юқорилашга эришди. 

- “Сўғдиёна” билан ўйиндан кейинги таассуротлар билан ўртоқлашсангиз....

- Биз ҳар бир учрашувга яхши тайёргарлик кўрамиз. Жумладан, “Сўғдиёна”га қарши ҳам астойдил тайёрландик. Чунки рақиб кучли ва охирги турлардаги муваффақиятсизликлардан кейин янада кучлироқ тўп тепишини билардик. Бу ўйинга омадимиз келди. Аввалги баҳсларимиз ҳисобда олдинда бўлсакда, охирида мағлуб бўлдик. Айрим ҳолатларда дуранг ўйнаб келаётгандик. “Сўғдиёна” билан баҳсда эса омад биз томонда бўлди ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. 


- Cизнингча, ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди?

- Ўзимизга бўлган ишонч юқорлиги ғалабамизга сабаб бўлди. Ўйин якунига қадар йигитлар охиригача курашдик. Аҳиллигимиз самараси билан муваффақият қозондик. 


- Жамоанинг жорий мавсумдаги омадсизликларига нима сабаб бўлди?

- Чиндан ҳам “Қўқон-1912” учун мавсум омадсиз келди. Охирги 4-5 йил давомида жамоа бунчалик қийинчиликка дуч келмаган. Юқори ўринлар учун курашиб келгандик. Тўғриси, жорий мавсум кўп баҳсларда омадимиз келмади. Керагидан ортиқ очколарни қўлдан чиқардик. Бу эса турнир жадвалида пасайиш кетишимизга сабаб бўлди. 


- Жамоа хавфли зонада жой эгаллаган. Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз. Олдинда турган баҳсларимизда муваффақият қозонишга интиламиз. Жамоамиз мухлисларини қувонтириш учун ҳам таслим бўлмаймиз. Ишонаманки, биз вазифани бажара оламиз. 


- Якунига етаётган мавсум сиз учун қандай кечмоқда?

- Аввалги мавсумларда ўз дарвозамиздан кам тўп олиб чиқардик. Бу йил эса аксинча бўлмоқда. Кўп тўп олиб чиқмоқдамиз. Албатта, бу дарвозабонлар учун яхши ҳолат эмас. Шахсан мен ҳам кўп ўйинларимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Айтайлик, 70-80 фоизга кўнглим тўлди холос.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика