UZ

Сўнгги янгиликлар

08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  0 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланди  2 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  0 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  0 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   12 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  23 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  8 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5

Мухтор Қурбонов: "Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият, лекин..." Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият, лекин..."

"Бухоро" - "Шўртан" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мухтор Қурбонов ўз фикрларини билдирди.

- Нима учун жамоа кечаги ўйинда 2:0 ҳисобида олдинда бораётиб иккита гол ўтказиб юборди?
- Ўзи гол уриш қийин бўлаяпти, иккинчи голни урганимиздан кейин эса ёш болаларча хато эвазига кейинги дақиқадаёқ тўп ўтказиб юбордик. Бу гол "Бухоро"га қўшимча куч бағишлади ва улар иккинчи голни ҳам уришди.

Кечаги ўйинни умумий олиб қараганда биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Футболда 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олиш ғалаба учун жуда яхши имконият деб ўйлайман. Афсуски, сўнгги пайтларда шошма-шошарлик ва палапартиш ҳаракат қилиш эвазига оддий вазиятларда голлар ўтказиб юбораяпмиз. Мана шу муаммони бартараф эта олмаяпмиз, балки мен ўйинчиларга бу нарсани сингдира олмаётгандирман. Кеча ҳам худди шу нарса такрорланди. "Бухоро" олий лигада жон сақлаб қолиш учун курашаяпти, иккинчи даврада мураббийлар алмашди. Шу сабабли улардан кучли ўйин кутгандим. Лекин, футболчиларим яхшироқ ҳаракат қилишди. Иккита тўп фарқи билан олдинда бора туриб ўз дарвозамиздан иккита тўп ўтказиб юборганимиз ачинарли бўлди.

- Дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборган Игорь Тараннинг йўқлиги билиндими?
- Қайсидур маънода Тараннинг йўқлиги ўз таъсирини ўтказгандир, лекин ҳозир пайтда бир ўйинчини ўрнини бошқа футболчи тўлдира олиши зарур. Бусиз клуб яхши натижага эриша олмайди. Жамоадаги бошқа ҳужумчилар Тараннинг йўқлигини билинтиришмади деб ўйлайман.

Толибжон Қосимов суҳбатлашди


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика