UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Мурод Тўйчибоев: "Сурхон"га ўтганимдан афсусдаман. Футболимизда эса ўзгариш сезмадим" Янгиликлар

Мурод Тўйчибоев: "Сурхон"га ўтганимдан афсусдаман. Футболимизда эса ўзгариш сезмадим"

Термизнинг "Сурхон" жамоаси иккинчи даврада таркибини бир неча нафар тажрибали футболчилар билан тўлдириб олди.

Жамоанинг Суперлигада ўрнини сақлаб қолишига қайсидир маънода таркиб кучайтирилгани ҳам сабаб бўлди, дея оламиз. Лекини янги келиб қўшилганлардан Мурод Тўйчибоев кўп ҳам ўйин амалиётига эга бўлмади. Бунинг боиси нимада? Қандай муаммо бор эди? Ярим ҳимоячи сайтимизга берган интервьюсида бу ҳақида алоҳида тўхталди. 


- Грузия чемпионатидан сўнг Ўзбекистоннинг пастки ўриндаги жамоаси "Сурхон"га ўтиш ортга ташланган қадам эмасмиди?

- Авваламбор ассалому алейкум. Мен айрим инсонларнинг сўзига кириб "Сурхон"га ўтган эдим. Ушбу клубга келиб катта хато қилган эканман. Очиғи афсусдаман. 

- Мазкур қарор таваккал қабул қилинганмиди?

- Ҳа, буни таваккал десам ҳам бўлади. Инсон ҳаётда гоҳида шундай ҳам қилиб туриши керак. Бунда хатолар ҳам юз беради. 

- Пастки ўриндаги жамоага келаётган футболчида клубга нисбатан ишонч муҳим ўрин тутади. "Сурхон"ни Суперлигада қолишига ишонганмидингиз?

- Жамоани элитада қолишига ишончим катта эмасди. Бироқ биз буни уддасидан чиқа олдик. Қисқаси омадимиз келди. 

- Бор имкониятларингизни кўрсатишингизга нима тўсқинлик қилди? Кейинги фаолиятингиз қандай кечади?

- Ҳа, албатта. Европада оз муддат ўйнаган бўлсам ҳам ўзимни кўрсата олдим, деб ўйлайман. Чунки Грузиянинг 1-2та клубларидан таклифлар бўлиб турибди. Насиб қилса янги йилдан сўнг барчасига аниқлик киритиб оламан. 

- Ёзда Таиланд ва бошқа Осиё клубларидан таклифлар чиққани ҳақида ўқигандик. Ният Европага кетишми?

- Ҳар бир футболчи ўз олдига катта мақсадларни қўяди. Ниятим хориждаги яхши клубларда тўп тепиш. Балки ўзимиздан вариантлар чиқса кўриб чиқаман. 

- Орадаги маълум танаффусдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтдингиз. Қандай ўзгаришларни сездингиз?

- 3 йилдан сўнг Ўзбекистон чемпионатига қайтдим. Жароҳат олганимга қарамай оз бўлса ҳам тўп тепдим. Футболимизда катта ўзгаришни сезганим йўқ. Балки терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқа олмагани сабабдир. Лекин илтимос қилиб қолардим, ўзбек футболига яхши шароитлар яратилиши лозим. Ишончим комилки Ўзбекистон албатта мундиалга чиқади.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика