UZ

Сўнгги янгиликлар

17:47"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  0 17:45ОКМК 6 йилдан буён Қўқонда ғалаба қозона олмаяпти  0 17:21Абрамов "Динамо"ни тарихий рекорд сари етакламоқда  3 17:04"Бухоро" 29 йиллик нохуш анъанасига чек қўядими?  1 16:38"Бруну Фернандеш сотилмайди". Рубен Аморим — "Ал Ҳилол"нинг қизиқиши ҳақида  1 16:10Суперлига. “Қўқон-1912” — ОКМК. Асосий таркиблар маълум  6 16:10Камолиддин Мурзоев "Насаф" - "Бунёдкор" учрашуви олдидан нима деди?  1 15:48"Бизга учта ғалаба керак ва жамоамиз ЕЧЛда бўлади" — Пеп Гвардиола  5 15:20"Қўқон-1912" стадиони ОКМК билан беллашувга тайёр!  9 14:55"Ньюкасл" эмблемасини янгиламоқчи  3 14:27"Хаби билан бутун футбол оламини ҳайратга солган жамоани шакллантирдик" — "Байер" спорт директори   1 14:00"Сурхон"нинг голида офсайд қайд этилишича ёрдамчи ҳакамнинг қарорига таянилган, VAR'да эса тасвирлар етарли бўлмаган — Эксперт ҳакамлар қўмитаси  27 13:31"Манчестер Юнайтед" тажрибали дарвозабон билан шартномани узайтирмоқчи  0 13:03"Барса" етакчилари Араухонинг "Реал"га қарши ўйнашига қарши  22 12:37Ким чемпион? Гёкереш ёки Ди Мария? Бугун Португалияда мавсум ўйини бор  5

Мурод Исмоилов: "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида дуранг қайд этилса яхши бўларди" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида дуранг қайд этилса яхши бўларди"

"Пахтакор" - "Бухоро" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида майдон эгалари бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.
"Бугунги ўйин кутилганидек оғир ўтди. "Бухоро" кучли жамоа экани маълум эди. Аммо мухлисларимиз қаршисида ғалаба қозона олдик", - деб гап бошлади Мурод Исмоилов.

"Машғулотларда ўйлаб топилган вазиятларни ўйинда амалга ошира олмаяпмиз. Машғулотларда ҳатто футболчиларга қарши рақиб вазифасини бажарувчи футбочлиларни ўйнатамиз. Ўйинда буни чиқариб бериш қийин бўлмоқда. Машқда бу амалга ошмоқда, аммо ўйинда вазият умуман бошқача бўлади. Буларни доим тушунтираман. Мен ўйиннинг катта қисми "Бухоро" жарима майдони ёнида бўлишини билардим, машғулотларда шунга эътибор қаратдик. Аммо ўйинда қанчалик бақирманг футболчи буни эплай олмаса қийин экан".

"Темурхўжа Абдухолиқовнинг ўзи бошқа жамоа кўригида қатнашишни истади. Биз унга қаршилик кўрсатмадик. Аммо футболчининг клубимиз билан йил охирига қадар шартномаси бор".

"Бугун жароҳат олиб майдонни тарк этган Акбар Исматуллаевнинг сон қисмида бироз жароҳат бор экан. Умид қиламизки у тез орада сафга қайтади".

"Рафаэль Илёсов борасида ПФЛга расмий арзнома топширилган. ПФЛ бунга қандай қарор қабул қилди билмадим. Мана эртанги ўйинда ишлаши керак эди, аммо ўрнига бошқа ҳакам тайинланибди. Балки бу айнан ПФЛ томонидан четлатилишдир, билмадим".

"Локомотив" - "Бунёдкор" учрашувида шахсан мен дуранг бўлишини истардим. Шунда уларга етиб олиш имкони қолади. Чемпионат янада қизиқарли бўларди. Айни пайтда ҳар иккала жамоа тенг кучли. Балки молиявий томонлама "Локомотив"да устунлик бордир, аммо футболчилар савияси, мураббийлар маҳорати мутлақо тенг".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика