UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  1 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  11 18:38"Ливерпуль" "Атлетико" юлдузини сотиб олишни режалаштирмоқда  2 18:18Пролига. "Локомотив" - "Арал". Асосий таркиблар маълум!  0 18:04Биринчи лига. "Дўстлик" ёшлар билан дадил одимламоқда   0 17:28Хави Анчелоттига бўлаётган танқид ҳақида: "Испанияда босим жуда катта"  5 16:51Аёллар. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Осиё кубогида Австралияни мағлуб этди  4 16:11Шерзод Аъзамов: "Дориев "Сўғдиёна"га келганида 30 минг доллар маош олган экан"  12 15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  2 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  30 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  8 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  3 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2

Мурод Исмоилов: "Йигитлар "Насаф"га қарши ўйинни унутиб ғалабага эришишди" Янгиликлар

Мурод Исмоилов: "Йигитлар "Насаф"га қарши ўйинни унутиб ғалабага эришишди"

"Гулистон" - "Пахтакор" (2:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мурод Исмоилов ўз фикрларини билдирди.
"Насаф"га қарши ўйиндан сўнг асосий вазифа йигитларнинг тикланишини ва руҳий ҳолатини яхшилаш эди. Шогирдларим билан гаплашиб олдик. Қисқа вақт бўлгани учун барибир руҳий жиҳатдан йигитлар оқсашди. Биринчи бўлимда яхши ўйнамадик. Аммо иккинчи бўлимда ўзларида ирода, куч топишга эришишди ва рақибни мағлуб эта олдик. Мухлислар олдида ва раҳбарият олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлди", деб гап бошлади Исмоилов.

- "Гулистон" ҳақида қандай фикрдасиз?

- "Гулистон" бизга етарли ташвиш туғдиришди, биринчи бўлимда чиройли гол уришга эришишди. Жамоа яхши ўйнагани учун иккита гол урди.

- Ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳакамлар ҳақида жуда кўп гапириш мумкин, мана "Насаф"га қарши ўйинларда вазиятлар бўлди. Аммо ҳакамларни текширадиган, кузатадиган ташкилотлар бор, улар ҳақида гапиришни фойдаси йўқ.

Энвер Гафаров ёзиб олди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика