UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  35 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

"Мураббийнинг ўзгариши ҳаёт тўхтаб қолганини англатмайди". "Металлург" футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов илк ғалабадан сўнг яна нималар деди? Янгиликлар

"Мураббийнинг ўзгариши ҳаёт тўхтаб қолганини англатмайди". "Металлург" футболчиси Ихтиёр Тошпўлатов илк ғалабадан сўнг яна нималар деди?

Бекободнинг "Металлург" жамоаси Суперлиганинг иккинчи турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни кичик 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва мавсумдаги илк ғалабасини тантана қилди.


"Мавсумдаги биринчи ғалабамизни ўз майдонимизда, мухлисларимиз қаршисида нишонлаганимиздан хурсандмиз. Айтганимдек очилиш учрашуви бўлгани учун ғалаба қозонишдан бошқа чорамиз йўқ эди. Рақибни мағлуб этиб байрамона кайфиятни давом эттиришни ният қилгандик. Ишқибозларимиз олдида ҳам юзимиз ёруғ бўлди. Биринчи турда "Сурхон" билан учрашувда режаларимиз иш бермади. Шу боис иккинчи турда ўз ўйинимизни кўрсатишимиз шарт эди.

Тўғри, стартдаги илк баҳсдан сўнг жамоамизда мураббий ўзгарди. Лекин бу билан ҳаёт тўхтаб қолмайди. Жамоамизни тарк этган Андрей Шипилов учун ҳам ўйнашимиз ва ўзимизни кўрсатишимиз шарт эди, деб ўйлайман. "Бунёдкор" бизга ҳар томонлама қаршилик кўрсатишга уринди. Аммо омад бизга кулиб боқди. 

Шаҳзод Нурматов мажбурий ўзгартирилди. Шундан сўнг мураббийларимиз мендан олдинги чизиққа ўтиб ўйнашимни айтишди. Бунинг сабаби эса мен аввал ҳам ҳужумда тўп тепганман. Бу борада қийинчилик бўлгани йўқ",- дейди футболчи. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика