UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  0 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   0 16:25Бабаян бош мураббий сифатида "Нефтчи"га ютқазмаган  6 16:02Ўзбекистон U-15 терма жамоаси халқаро мусобақада қатнашади  0 15:41"Камп Ноу" ЖЧ-2030 финалини ўтказиш учун фаворитлардан бирига айланди  16 15:13Тудор "Тоттенхэм" учун АПЛ ва ЕЧЛдан қайси бири муҳимроқлигини айтди  1 14:45Тимур Кападзе "Пахтакор"га қарши қандай натижалар қайд этган?  1 14:18Расман: "Шўртан" "Насаф" собиқ футболчиси билан шартнома тузди  0 13:58Расман: Хосе Мария Мендес Ўзбекистон футзал МТЖга қайтди!  7 13:37Баҳром Ҳайдаров: "Тошкентда "Пахтакор", Фарғонада "Нефтчи" фаворит"  2 13:11Романо Роналдунинг "Челси"га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар бўйича баёнот берди  12 12:44"Нефтчи" – "Андижон": 8 гол урилган тарихдаги энг сермаҳсул дербини ёдга оламиз   13 12:18Патрик Виейра қозоқ жамоасини бошқариши мумкин  2 11:50"Пахтакор" – "Навбаҳор". Ўзаро ўйинлар тўпурарлари — Гейнрих, Сергеев, Олег Шацких ва бошқалар  1 11:28Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Элит ОЧЛ учрашувида ишлайди  1

Мундиал олдидан. Забихилло Ўринбоев: "Ҳамма оптимал ҳолатда" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Забихилло Ўринбоев: "Ҳамма оптимал ҳолатда"

Жаҳон чемпионати олдидан терма жамоамиз аъзолари сайтимизга ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Иккита Жаҳон чемпионатида иштирок этдим ва бундан жуда ҳам мамнунман. Насиб бўлса учинчи Жаҳон чемпионати олдида турибман. Аввал бўлиб ўтган ҳар икки мундиалда иккинчи рақамли футболчи сифатида иштирок этдим. Асосан захирада ёки захирадан майдонга тушдим. Бу сафар эса ўзимни тенгдошларимиз билан бирга ўйнайман. Аввалги чемпионатларда тўплаган кичик бўлсада тажрибам бу гал ўз самарасини беришига ишонаман. Олдимизда қийин ўйинлар турибди. Германия ва Гондурас футболчилари индивидуал кучли бўлишига қарамай, биз жамоавий ўйин эвазига натижа кўрсатмоқчимиз", - дейди Забихилло Ўринбоев.

- Жамоанинг етакчиси сифатида бу чемпионатда ёшларимизнинг имкониятини қандай баҳолар эдингиз?

- Бу Жаҳон чемпионати. Бу ерга тасодифий терма жамоа келиб қолмаган. Ҳозир ҳаммамизда бир хил имконият. Турнир жадвалида ҳаммада 0 очкодан тургани боис бу ерда кучли жамоа йўқ. Асосийси биринчи ўйинда ғалаба қозониб олсак, қолгани биз ўйлагандек кетади. Биринчи ўйин аҳамияти жуда катта.

- Икки бор чемпионатда иштирок этган футболчи сифатида жамоадошларингизга энг муҳими нима деган бўлар эдингиз?

- Ўзига бўлган ишонч бўлса ҳаммаси жойида бўлади. Тажриба муҳим лекин истак, хоҳиш ва ишонч билан ҳар қандай рақибни мағлуб этса бўлади.

- Германия таркибида бир қатор футболчилар бундеслига вакилларидир. Уларда бир қатор етакчи футболчилар бор. Бу футболчиларимизга ортиқча босим юкламайдими?

- Биз фақат жамоавий ўйин эвазига улардан устунлигимизни исботлашимиз мумкин. Босимсиз ўйнаймиз.

- Жаҳон чемпионатидан ўзингиз учун нималарни кутмоқдасиз?

- Мазмунли ўйин кўрсатиш ва скаутларни назарига тушишни истайман. Хориж клуби билан шартнома имзолашни истайман. Энг муҳими термамизнинг натижасидир.

- Жамоанинг етакчилари "Бунёдкор" клубидан ташкил этилган. Бу сизларга енгиллик яратиши мумкинми?

Албатта, бу жуда енгиллик яратади. Бир биримизни тушинишда асқотади. Йиғинлар ва назоратлардан сўнг бошқа клубдаги футболчилар билан ҳам муаммо бўлмайди. Ҳамма оптимал ҳолатда тайёр. Бизни ёшимизда ўзимизни чемпионатдан хориж клубларига ўтиш учун жуда яхши имконият. Чемпионатда омадга ҳам кўп нарса боғлиқдир. Терма жамоага ҳеч ким ўз-ўзидан келиб қолмайди. Мураббий тенг кучли таркибдан энг муносибларини танлайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика