

- Ўзбекистон ОТЖ иккита ўйинда мағлуб бўлди. Биринчи ва иккинчи ўйинларда бизга озгина омад етишмади. Осиё чемпионатидаги муваффақиятсизликнинг асосий сабаби шу. Қолган барчаси жойида эди. Захирада қолиб кетганимга келсак, бу мураббийлар штабининг қарори. Барча футболчилар исталган вақтда майдонга тушиб ёрдам беришга шай эди. Ҳаёт давом этади. Буёғига бор эътиборни "Нефтчи"даги фаолиятимга қаратаман. Янги мавсумда "Нефтчи" билан юқори мақсадлар учун курашамиз. Менга бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди. Бироқ севимли жамоамни алмаштиргим келмади.



