

Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси расмий сайти эълон қилди.
Бугун мутахассис билан "Истиқлол" офисида шартнома имзолаш бўлиб ўтди. 50 ёшли мураббий ва пойтахт клуби билан келишув 3 йилга мўлжалланган. Жорий мавсум якунланганидан сўнг Муҳсин Муҳаммадиев ўз ишига киришади.

Фаолияти
Муҳсин Муслимович Муҳаммадиев
1966 йил 21 октябрь куни Душанбеда туғилган.
Тўп тепган жамоалари: "Пахтакор", Курган-Тюбе (1984-1985), "Помир", Душанбе (1985-1992), "Локомотив", Москва (1992-1993), "Спартак", Москва.
Россия чемпиони (1994 йил).
Россия терма жамоасида 1та ўйин ўтказган ва битта гол урган.
Мураббийлик фаолияти
Мураббий - «Витязь», Подольск (2003–2005). Бош мураббий «Витязь», Подольск (2006–2008). Спорт директори - «Рубин», Казань (2008–2012). Тожикистон терма жамоаси (2013-2015). «Ордабасы», Шымкент (2015-2016).
УЕФАнинг "Pro" мураббийлик лицензиясига эга.



