UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Муҳсин Муҳаммадиев Москвада. “Бухоро”ни ким шуғуллантирмоқда? Янгиликлар

Муҳсин Муҳаммадиев Москвада. “Бухоро”ни ким шуғуллантирмоқда?

Барча жамоалар ўз қароргоҳларида 13 июндан рестарт оладиган Суперлига баҳсларига тайёргарликни олиб боришмоқда.

“Бухоро” жамоаси ҳам йиғинга киришди ва маҳаллий футболчилар билан машғулотларни бошлаб юборди. Ҳозирда бош мураббий Муҳсин Муҳаммадиев Москвада эканлиги боис, футболчиларга Мирислом Ҳасанов бошчилик қилмоқда. Тожикистонлик мутахассис биз билан суҳбатда бўлажак режалар, тақвим ва ҳозирги вазият ҳақида батафсил фикрларини билдириб ўтди.

“Жамоамиз машғулотларга киришганига уч кун бўлди. Биринчи кун футболчилар асосан енгил югуриш машқлари билан чекланди. Тақвим бўйича 15 июнь куни “Андижон” жамоаси билан ўйнашимиз керак. Менимча, баҳс Муборакда бўлиб ўтади. Чунки, биласиз уй майдонимиз чими ҳали тўлиқ тайёр эмас. Бу нарса мавсум бошланишидан олдин маълум эди. Ҳозир шунақа форс-мажор ҳолатидамиз.

Мен оилам билан Москвадаман. Коронавирус туфайли тўғридан-тўғри рейслар қолдирилган. Менинг ўрнимга вақтинчалик ёрдамчим Мирислом Ҳасанов бошқариб туради, дарвозабонлар билан Нурилло Ҳабибов ишлайди.


фото: Мирислом Ҳасанов


Клублар мураббийлари билан видеоконференция орқали гаплашдик, фикрлашдик. Айримлар 11 июндан давом эттиришни таклиф қилди, яна кимдир 15 июндан деди. Менинг фикримча бу сана ҳали бироз эрталик қилади. Боиси, икки ҳафта ичида футболчиларни ҳар томонлама тиклаш қийин. Балки, мен ноҳақдирман. Лекин, 13-санага қадар жисмоний ҳолатни маромига келтириш мураккабдир. Жароҳатлар кўп кузатилиши эҳтимоли ҳам катта бўлади бунақа шароитда. Жаҳонда ҳам камида уч ҳафта ёки 1 ой вақт беришади. Бизнинг жамоа тайёргарликни 1 июнда бошлади.

Мавсумни омадсиз бошладик. Қолган учрашувларда ғалаба қозониб мухлисларни хурсанд қилиш учун ҳаракат қиламиз. Бу йил таркибимиз 90 фоизга янгиланди. Ижарадагилар ва шартномаси тугаганлар кетди. Маҳаллий ўйинчиларга эътибор бермоқчимиз. Бухорода иқтидорли футболчилар кўп”,- дейди Муҳсин Муҳаммадиев.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика