UZ

Сўнгги янгиликлар

15:17Рафаэль Надаль: "Жотанинг оиласига ҳамдардман"  2 14:56"Қизилқум" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:38Уильямс трансферига нуқта қўйилди – футболчи "Атлетик"да қолади  2 14:09Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга мағлуб бўлди  6 13:55"Арсенал" Жотанинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди  0 13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  4 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   7 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  20 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   11 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  26 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5

Муҳсин Муҳаммадиев: «Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап» Янгиликлар

Муҳсин Муҳаммадиев: «Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап»

«Динамо» - «Бухоро» учрашувидан кейин меҳмонлар устози Муҳсин Муҳаммадиев ўйин борасидаги ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин жуда қийин ўтди. Айниқса, биринчи бўлим биз учун оғир ўтди. Бизда ҳам, “Динамо”да ҳам қатор голли вазиятлар юзага келди. “Динамо” таркиби номдор эмаслигига қарамай, жамоа жуда тезкорлигини билардик. Ўйлайманки, уларнинг келажаги бор. Иккинчи бўлим бошида ҳам босимга учрадик, аммо йигитларимиз вазиятдан чиқиб кета олишди ва кетма-кет учта гол урдик. Бугун жамоа биз талаб қилаётган ўйинни кўрсата олди.

- Икки бўлимни таққосласак, “Бухоро” 2-бўлимда умуман бошқача ўйин намойиш этди. Бу ўзгариш бугунги ўйин учун режа эдими?

- Биз анчадан буён бундай ўйин намойиш этишни мақсад қилиб келаётгандик. Афсуски, 4-5 ўйиндан буён режаларимиз амалга ошмаётганди. Аммо йигитларда босим борлиги боис, жамоамизга ишонч етишмаётган эди. Бугун эса ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Умид қиламанки, биз учун кейинги ўйинлар ҳам омадли бўлади.

- Самарқандга қайтиш сиз учун нимани англатади?

- Самарқандни ўзим учун она шаҳримдек биламан. Мен бу ерда ўйнаганман, ажойиб хотиралар бор. Маҳаллий мухлислар мени ажойиб кутиб олишди, ҳурмат кўрсатишди, меҳнатларимни унутмаганларидан жуда хурсанд бўлдим. Улардан бир умр миннатдорман. Самарқандда азалдан ажойиб мухлислар бор. Мухлислар ўз вақтида бу ерда қалбимнинг бир қисмини қолдирганимни эслашади. Қолаверса, Самарқандда қариндошларим кўп, шу ердан уйланганман, қайнонам бор. Шундай экан, Самарқанд мен учун она шаҳримдек гап.

- Ўйиндаги “Бухоро”нинг бош режаси қандай эди?

- Ўйиндаги бош режамиз қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш эди. Бўш зоналарда тезкор ҳаракат қилиб, гол уришни мақсад қилгандик. Режамиз амалга ошди.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика