UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  3 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  1 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  2 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  3 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  3 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  0 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2 19:23Алишер Одилов "Навбаҳор" ва унинг мухлислари билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси маълум  24

Мухлис фикри: "Ўйиндан завқ олдим ва уйга аъло кайфиятда кетяпман" Янгиликлар

Мухлис фикри: "Ўйиндан завқ олдим ва уйга аъло кайфиятда кетяпман"

"Локомотив" - "Ал Вахда" учрашувини кўриш учун келган мухлислар фикри билан қизиқдик.

Ўйинга бироз кеч қолдим. Аниқроғи, роппа-роса 16:00да трибунага кириб келдим. Келганимда, ҳар бир жиҳат учрашув ичидаги ва атрофидаги кичик воқеа ва ҳодисаларга ҳам эътибор қаратдим. Стадион атрофида Европа стандартларидан ўрнак олган ҳолда касса ва хавфсизлик ходимлари ажойиб ишлашди. 

Ўйингоҳга кираверишда тартиб жуда ҳавас қиладиган тарзда йўлга қўйилган. Кайфиятим кўтарилган ҳолда ўз ўрнимни топиб, аста-секин жойлашаётганим пайтда "Локомотив" футболчилари хурсанд қилишди.  Анзур Исмоилов боши билан зарба берди, Тимурхўжа Абдуҳолиқов эса дарвозага тўпни йўллади.  Бошланиши чакки эмас, дедим ичимда.

Муҳлислик маданияти ҳам ўсганлиги ва жамоанинг ҳар бир футболчисини ўзига ҳос услубда қўллаб-қувватлаб турилгани ва керакли пайтда далда бера олгани кўнглимни янада кўтариб юборди. 

Ўйин ўрталарида учрашувга келган мутахассисларга кўзим тушди.  Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штаби ва Равшан Ҳайдаровни баҳсни жиддий кузатиб борганликларини гувоҳи бўлдим. Дарвоқе, беллашувдан сўнг, Тимурҳўжа Абдуҳолиқов миллий терма жамоамизнинг март ойидаги йиғинига чақирилганлигидан хабар топдим. Умуман, Диёр Туропов, Сардор Мирзаев каби футболчилар ҳам менда илиқ таассурот қолдиришди. Уларни ҳам яқин орада Ўзбекистон МТЖ либосида кўриб қолсак ажаб эмас. Жамшидда (Искандеров) яхши техника бор. Бугун у ўзининг ёрқин ўйинини кўрсата олмади. Лекин, Жамага ишонаман, у ҳали ўзини айёрона паслари орқали ўз ўйинини топиб олади. 

Учрашувнинг 90+3-Дақиқасида Исломнинг (Тўхтахўжаев) жаримадан йўллаган супер зарбасига қойил қолдим. 

Умуман ўйин ҳақида фикрим ижобий. Бугунги "Локо" ва "Ал Ваҳда" жамоалари тўқнашувидан завқ олдим. "Локомотив" ўсишда давом этса, бу йилги ОЧЛда ушбу жамоадан юқори натижаларни кутишимиз мумкин. Хато ва камчиликлар етарли. Лекин, мавсум бошида бу ҳар қандай клубда содир бўладиган вазият. Баракалла! Мен жуда хурсандман, уйимга аъло кайфиятда кетяпман. Раҳмат йигитлар! Бугун сизларнинг кўзиингизда иштиёқни кўрдим. 

Эртага "Пахтакор"дан ҳам камида шундай ўйин кутиб қоламан. Ҳалқаро мусобақада ҳамюртларимизга омад тилайман!


ТТЗ даҳасида истиқомат килувчи "Локо" мухлиси ва СА ўқувчиси Абдусамат

Рейтинг: -53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика