UZ

Сўнгги янгиликлар

12:19Каннаваро Тошкентда   9 12:10Манба: Ўзбекистон Каннаварога Хитойга қараганда 8 баравар юқори маош таклиф қилган  12 11:49Келишилган ўйинлар ва ўйинчиларнинг миллионлаб пул тикишлари аниқланди  1 11:23"Реал" ярим ҳимоячисини сотишга тайёр. У Гвардиолага керак  1 10:46Италия футболининг яна бир афсонасининг ўғли А Серияда дебют қилди  1 10:15Sofascore. Захирадан майдонга тушган Файзуллаев ҳужум чизиғидагилар орасида энг катта баҳо олганлар орасида. Шомуродов эса...  11 09:42Акмал Рустамов: "Улар айни вақтда жароҳатдан даволанишмоқда"  0 08:48Отабек Нарзуллаев: "Битта хато - мағлубиятга олиб келди"  0 08:45Лига 1. Ансу Фатининг дубли "Монако"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  3 08:20Гвардиола афсонавий Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  10 07:50Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Машъал"ни енгди, "Сўғдиёна" эса меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  0 07:41U-20 ЖЧ. Нимчорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  4 02:20А Серия. "Рома" ва "Наполи" ишончли ғалабага эришди, "Ювентус" ва "Милан" ўртасидаги ўйинда ҳисоб очилмади  14 02:14Ла Лига. "Сельта" ва "Атлетико" ўзаро дуранг ўйнади, мадридликлар 40-дақиқада бир киши кам бўлиб қолишди  9 01:40Лига 1. "Лилль"ни ПСЖга қарши ўйиндаги мағлубиятдан Мбаппе қутқариб қолди  6

Муҳиддин Худоёров: "Келгусида ҳам "Бухоро" жамоаси учун боримни бериб ҳаракат қиламан" Янгиликлар

Муҳиддин Худоёров: "Келгусида ҳам "Бухоро" жамоаси учун боримни бериб ҳаракат қиламан"

"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг бухороликлар дарвозабони Муҳиддин Худоёров ўз фикрларини билдирди:

"Бугун оғир учрашувда чиройли ғалабани қўлга киритганимиздан хурсандман. Бу учрашувдаги ғалаба жамоамиз учун жуда муҳим эди, қатор омадсиз учрашувлардан сўнг руҳий томондан тикланишимиз учун мана шундай ишончли ғалаба зарур эди. Бугун биз ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолдик, бу ҳолат мен учун алоҳида аҳамият касб этади. Ўтган учрашувлар давомида бир нечта қўпол хатоликларга йўл қўйдим. Бунга жавобан эса мухлисларнинг кўпчилиги менга ишончсизроқ қарай бошлашди. Бугунги ўз ўйинимдан кўнглим тўлди, бу ҳолат менга руҳан далда бўлди. Келгусида "Бухоро" жамоаси учун боримни бериб ҳаракат қиламан ва асосий таркиб футболчиси эканлигимни исботлашга ҳаракат қиламан. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга алоҳида раҳмат айтаман", - дейди Худоёров.


"Бухоро" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика