UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  3 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  2 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  1 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  12 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  2 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  3 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  2 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  3 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  9 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  2 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  9 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  67 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Олимпик" устидан муҳим ғалабага эришдик. "Пахтакор" билан жанг бўлади" Янгиликлар

Муҳаммаданас Ҳасанов: "Олимпик" устидан муҳим ғалабага эришдик. "Пахтакор" билан жанг бўлади"

Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси кеча мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди.

"Олимпик" билан кечган Тошкент дербисида "темирйўлчилар" 3 очкога эга чиқди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар футболчиси Муҳаммаданас Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Олимпик

Суперлига. 2-тур

09/03/2024, 16:00

1
:
0
Тугади

Локомотив

Дамьян Крайишник - 41'

45'
90'
7'  Алишер Одилов
40'  Асадбек Раҳимжонов
57'  Асадбек Раҳимжонов
64'  Фаррух Мухторов (Муҳаммадазиз Иброҳимов)
85'  Иброҳим Ибрагимов (Жалолиддин Содиқов)
85'  Отабек Жўрақўзиев (Муҳсин Бозоров)
90'  Аҳмадилло Муқумжонов (Риан Исламов)
90'  Темур Мамасидиқов (Асадбек Жўрабоев)
21'  Абубакрризо Турдалиев
41'  Дамьян Крайишник
46'  Абубакрризо Турдалиев (Абдуллоҳ Йўлдошев)
59'  Иван Булатович
69'  Сардор Абдунабиев
74'  Сардор Абдунабиев (Жасур Ҳакимов)
75'  Абдулазиз Абдурашидов
85'  Иззат Абдуллаев (Лазизбек Мирзаев)

"Чемпионат бошланганига кўп бўлгани йўқ. Шу боис айтишим мумкинки, "Локомотив" ўйиндан-ўйинга шаклланиб боряпти. Ўйинимиз бундан ҳам яхши даражага чиқиб олса, мухлисларни янада кўпроқ хурсанд қиламиз. "Олимпик" ҳам яхши шаклланган жамоа эди. Муҳим ғалабага эришдик. Голдан сўнг ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилмадик. Ўйин сўнггида гол уриш учун бир нечта яхши имкониятларимиз бўлди. Ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эди. Ҳар бир ўйинда режа асосида майдонга чиқамиз. Иккинчи ўйинда ҳам охирги дақиқаларда фаол кўринаётган бўлсак, демак бу режамизнинг бир қисми.  

"Пахтакор" билан қисқача айтганда жанг бўлади. Шу куни биз кучлироқ таркиб билан ўйнаймиз. Санжар Турсунов, Собит Синдаровнинг дисквалификацияси тугади. Навбатдаги дербига ҳам жиддий ҳозирлик олиб борамиз. Мураббий биздан нима талаб қилаётган бўлса, максимал даражада бажариш учун боримизни берамиз",- дейди Муҳаммаданас Ҳасанов.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика