UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Муҳаммад Коне: Буркина Фасо терма жамоаси мураббийлари “Локомотив”даги ўйинларимни кузатиб боришмоқда Янгиликлар

Муҳаммад Коне: Буркина Фасо терма жамоаси мураббийлари “Локомотив”даги ўйинларимни кузатиб боришмоқда

“Локомотив” жамоаси ҳимоячиси Муҳаммад Коне Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи ўйинларида иштирок этиш учун Буркина Фасо миллий терма жамоасига чақирилди.

Африкада ўтказилаётган саралаш баҳслари доирасида буркиналиклар Сенегал терма жамоаси билан 2 та учрашув ўтказишади. Мазкур учрашувларга жўнаб кетиш олдидан маҳоратли ҳимоячи ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Ўз юрти миллий терма жамоаси сафида ўйнаш – ҳар бир футболчи учун фахр. Мен ҳам Буркина Фасо шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлганимдан жуда мамнунман. Рости – ушбу таклиф мен учун кутилмаганда бўлди. Терма жамоа мураббийлар штаби менинг “Локомотив” сафидаги ўйинларимни кузатишибди ва якунда бош жамоага чақиришга қарор қилишибди. Бундан жуда-жуда хурсандман.

Мен биринчи марта миллий терма жамоага чақирилдим. Терма жамоамизда маҳоратли ва Европада ном қозонган ижрочилар кўп. Улардан кўп нарсалар ўрганишга ҳаракат қиламан.



Ҳозирда Буркина Фасо терма жамоаси ўз гуруҳида биринчи ўринда кетмоқда. Лекин бўшашишга асло ҳаққимиз йўқ. Зеро гуруҳимиздаги рақиблар – ЖАР терма жамоаси, Сенегал ҳамда Кабо Верде ҳам яхши савиядаги жамоалар. Ўйлайманки, Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш сўнгги турга қадар кечади. Мен ҳам мазкур ўйинларда майдонга тушиб, терма жамоамга фойда келтиришга уринаман, – дейди Муҳаммад Гнонтча Коне “Локомотив” матбуот хизматига.

Таъкидлаш жоизки, Африкада ўтаёрган ЖЧ-2018 саралашининг сўнгги босқичида Буркина Фасо терма жамоаси “D” гуруҳида иштирок этмоқда ва 2-турдан сўнг 4 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Ушбу юрт вакиллари 2 сентябрда сафарда ва 5 сентябрь куни уйда Сенегал терма жамоаси билан баҳс юритишади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика