UZ

Сўнгги янгиликлар

00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  0 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  2 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  2 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9 18:58"Манчестер Юнайтед" футболчиси жароҳат сабаб 10 ҳафтани ўтказиб юборади  4 18:32Украина терма жамоаси ҳимоячиси: "Ҳусанов ҳақиқатан ҳам яхши сифатларга эга"  3 18:03Мудрик ушбу мавсум майдонга қайтмайди  0

Муборакда футбол ҳафталиги Янгиликлар

Муборакда футбол ҳафталиги

Ушбу ҳафта мубораклик футбол мухлислари асло зерикиб қолмайди. Ҳафта давомида стадионимизда футбол баҳслари бўлиб ўтади.
Эртадан бошлаб Қашқадарё иккинчи лигаси ҳам старт олади. Ушбу лигада "Машъал"нинг икки жамоаси иштирок этади. Вилоят биринчилигида 16 жамоа бир даврали баҳсларини олиб боради. "Машъал-А" жамоамизни Микола Лапа бошқариб боради ва бу таркиб 1998 йилгача туғилган футбол мактабимиз тарбияланувчиларидан иборатдир. Иккинчи жамоа "Машъал-3" бўлиб , ушбу жамоани Бахтиёр Сатторов бошқариб боради. Бу жамоа таркибига футбол мактабимизни тамомлаган футболчилардан иборат гуруҳи киради.

Пайшанба куни Дилшод Андаев бошқарувидаги биринчи лига жамоамиз "Машъал-2",  Муборакда "Хоразм"ни қабул қилади.  5-турдан ўрин олган бу ўйин Баҳром Вафоев номли стадионнинг иккинчи майдонида бўлиб ўтади.

Жума куни Олий лиганинг 6-тури олдидан "Машъал" ва "Қўқон-1912"  ёшлари баҳси белгиланган. Жамшид Саидов шогирдларини қўқонликлар билан баҳси иккинчи майдонда бўлиб ўтади.

Шанба куни асосий таркиб жамоалари Олий лиганинг 6-тур баҳсини ўтказади. "Машъал" ва "Қўқон-1912" ўйини Муборакдаги футбол ҳафталигини якунлаб беради.

Қашқадарё иккинчи лигаси
1-тур, Муборак. 22.04.2015
Учинчи майдон.

"Машъал-А" - "Насаф-ФМ"

Биринчи лига
5-тур, Муборак. 23.04.2015
Иккинчи майдон.

«Машъал-2» (Мубoрaк) – «Хорaзм» (Ургaнч)
Ҳакам: Н. Болтаев (Навоий), Б. Бахромов (Тошкент), Д. Убайдуллаев (Гулистон)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).

Ёшлар лигаси
6-тур, Муборак. 24.04.2015
Иккинчи майдон.

"Машъал" - "Қўқон-1912"

Ҳакам: Элёр Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б.Галеев (Урганч)

Олий лига
6-тур, Муборак, 25.04.2015
«Машъал» (Муборак) – «Қўқон-1912» (Қўқон)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика