UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:19Саудия Арабистонида марказий ўйин: "Ал Аҳли" - "Ал Ҳилол" баҳси асосий таркиблари маълум!  2 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  6 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  21 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  19

МТЖ Дубай йиғинини Янги Зеландия клубига қарши ўйин билан бошлайди Янгиликлар

МТЖ Дубай йиғинини Янги Зеландия клубига қарши ўйин билан бошлайди

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 тайёргарлик босқичидан ўрин олган навбатдаги йиғинини ўтказиш учун БААнинг Дубай шаҳрига жўнаб кетди.
Аввалроқ хабар берилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси 2015 йилги Осиё Кубоги баҳсларига тайёргарликни 2 даврга бўлади. Биринчиси 1-14 декабрь кунлари, иккинчиси эса 17-29 декабрда БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

Мазкур йиғин давомида миллий терма жамоа режага кўра 5та ўртоқлик учрашувини ўтказади. Унга кўра, дастлаб 4 декабрда биринчи рақиб Янги Зеландия Премьер Лигаси клуби «Окланд» бўлади. Шундан сўнг Миржалол Қосимов жамоаси Қувайт (10 декабрь), Фаластин (13 декабрь), Иордания (20 декабрь) ва Ироқ (25 декабрь) билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Хорижда тўп сураётган уч нафар футболчи - Сервер Жепаров («Сеонгнам»), Темур Кападзе («Актобе») ва Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай»)лар Дубай шаҳрида миллий терма жамоа йиғинига қўшиладилар.

Миллий терма жамоанинг Дубайдаги йиғинида иштирок этадиган футболчилари рўйхати:

Дарвозабонлар
Игнатий Нестеров («Локомотив»)
Элдор Суюнов («Насаф»)
Акбар Тўраев («Бунёдкор»)

Ҳимоячилар
Ислом Тўхтахўжаев («Локомотив»)
Егор Кримец («Пахтакор»)
Бобур Йўлдошев («Локомотив»)
Шавкат Муллажонов («Локомотив»)
Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»)
Александр Мерзляков («Пахтакор»)
Анзур Исмоилов («Чангчун Ятай», Хитой)

Ярим ҳимоячилар
Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)
Темур Кападзе («Актобе», Қозоғистон)
Жамшид Искандеров («Пахтакор»)
Сардор Рашидов («Бунёдкор»)
Фаррух Сайфиев («Насаф»)
Лутфулла Тўраев («Локомотив»)
Шуҳрат Муҳаммадиев («Насаф»)
Шавкат Саломов («Шахтёр», Қозоғистон)
Жасур Ҳасанов («Локомотив»)
Азиз Ибрагимов («Андижон»)
Сервер Жепаров («Сеонгнам», Ж.Корея)

Ҳужумчилар
Игорь Сергеев («Пахтакор»)
Наврўз Алимов («Қизилқум»)
Воҳид Шодиев («Бунёдкор»)
Камолиддин Мурзоев («Шахтёр», Қозоғистон)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика