МТЖ. Ҳайдаров ва Бикмаев машғулотларда иштирок этмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
8 ноя 2016, 17:24
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга қарши бўлиб ўтадиган ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

"Локомотив" аъзоси Марат Бикмаев бугун бўлиб ўтган машғулотларни фақатгина кузатиш билан чекланди. Маълум бўлишича, у шамоллаб қолган.

Азиз Ҳайдаров эса жароҳати сабабли машғулотларда қатнашмаяпти. Унинг қачон умумий гуруҳга қўшилиши ҳозирча номаълум.

Куни кеча ўзининг висол оқшомини ўтказган Элдор Суюнов эса эртадан машғулотларга қўшилади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia