Микель Артета "Арсенал" билан шартномасини узайтирди

Aslanov Jasurbek
7 окт 2026, 17:07
Лондон клуби испаниялик мутахассис билан янги битим тузганини эълон қилди.

Лондоннинг "Арсенал" клуби матбуот хизмати жамоа бош мураббийи Микель Артета билан шартнома узайтирилганини маълум қилди. "Канонирлар" ва испаниялик мутахассис ўртасидаги янги келишув 2030 йилгача мўлжалланган. Шунингдек, Артетанинг мураббийлар штаби аъзолари билан ҳам шартномалар узайтирилди.

44 ёшли мутахассис "Арсенал"ни 2019 йилда бошқаришни бошлаган эди. Микель учун бу катталар футболидаги бош мураббий сифатидаги илк тажриба бўлди. Илгари у "Манчестер Сити"да Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Артета қўл остида "канонирлар" 2025/2026 йилги мавсумда Англия Премьер-лигаси ғолибига айланишди. Шунингдек, "Арсенал" испаниялик мураббий бошчилигида Англия Кубогини қўлга киритди ва уч марта мамлакат Суперкубогида зафар қучди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: arsenal.com