UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Манчестер Юнайтед" - "Ньюкасл". Таркиблар билан танишинг  0 23:52Аббос Файзуллаев ва ЦСКАнинг бошқа футболчилари 158 нафар болакайларга қарши майдонга тушишди  0 23:43"Барселона" ваъдасининг устидан чиқа олмади  2 22:53U20 Осиё Кубогининг энг яхши дарвозабони "Пахтакор" билан хайрлашди  1 22:28Риан Исламов "Навбаҳор"га ўтди  4 22:02Испан клуби МЮ билан Антони борасида музокаралар ўтказмоқда  2 21:09"Пахтакор" ўз стадиони тайёр бўлгунча ўйинларни қайси аренада қабул қилади?  6 20:44Ҳоланд, Винисиус, Ямаль — дунёнинг энг қиммат футболчилари  17 20:20Слотт "Ливерпуль" ҳимоячиси жароҳат олганини маълум қилди  3 19:58Магуайр Аморим билан тен Ҳагни солиштирди  6 19:35"Қуёш чиқади. Биз қайтамиз" — Гвардиола  1 19:13"Манчестер Сити" нигериялик қанот ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:49Расман: Олег Зотеев – "Андижон" аъзоси!  5 18:28МЮ ҳимоячиси "Наполи"га йўл олиши мумкин  2 18:04Италиянинг 3 та клуби Шомуродовга қизиқмоқда  7

Мозийга қайтиб... Катта йўлга чиққан кичик карвон Янгиликлар

Мозийга қайтиб... Катта йўлга чиққан кичик карвон

Орзуларга элтувчи жамоа.

КАТТА ЙЎЛГА ЧИҚҚАН КИЧИК КАРВОН

(Орзуларга элтувчи жамоа)

("Одамлар орасида" газетасининг 2007 йил 8 март сонидан олинган). 



Камина турли терма жамоалар билан бир неча бор хориж сафарига чиққанман. Сўнгги сафарим олимпия терма жамоаси билан Душанбе шаҳрига бўлди. Аммо ҳозир ана шу сафар тафсилотлари ҳақида сўз юритмоқчи эмасман. Мен футболимизда рўй бераётган бошқа бир ижобий ҳолат ҳақида – мухлислар қалбида миллионлар ўйинига бўлган сезилар-сезилмас қизиқишни яна уйғота бошлаган "шабодалар" ҳақида сўз юритмоқчиман. Хориж тўғрисида сўз бошлашимга эса ўтган ҳафтада юртимизга ташриф боюрган БАА олимпия жамоасининг бош мураббийи жаноб Алекс Дюпон ва Абдураҳим Жаъми билан ўтган қисқа суҳбат туртки бўлди. Ўзбекистон Футбол Федерацияси (ЎФФ) худудидаги сунъий қопламали майдонда машғулотлар ўтказаётган "Машъал" жамоасининг ўйинини кузатаётган тажрибали франциялик мутахассис мендан муборакликлар сўнгги чемпионатда қайси ўринни эгаллаганликларини сўради. Сўнгра эса "сизларнинг футболчиларингизга имконият кўп берилган", деди. 



Мен нимани назарда тутаётганини тушунмаганимни айтганимда, Дюпон кўрсатгич бармоғини юқорига ниқтаб, "у ёқдан!", деди. Кейин "уларнинг оёқларига эътибор беринг, тез югуриш ва тўпни куч билан тепиш учун зарур бўлган мушаклар яхши ривожланган, бизникилар (яъни арабларда) эса фақат югуриш учун яратилгандек. Бош билан ўйнаш учун ҳам сизларнинг йигитларингизда жисмоний имкониятлар юқори", деди. Кўпни кўрган, синчков мураббийнинг бу баҳоси албатта менга жуда ёқди. "Фақат, шароитни яхшилаб, имкон борича футбол ўйнашни жуда эрта ёшдан бошлашларинг керак. Шунда сизлар Осиёда биринчи бўласизлар". Буёғи энди оддий мулозамат бўлдими ёки ҳақиқатан ҳам жаноб Дюпон ўз хаёт тажрибасидан келиб чиқиб чамаладими, буниси менга қоронғи. Аммо бизнинг энг катта бойлигимиз бу – фарзандларимиз, ёшларимиз эканлги рост. Президентимизнинг болалар спорти, хусусан, футболни ривожлантиришга эътиборни кучайтириш лозимлигини таъкидлаётганликлари ва қарорлар қабул қилиниши бежиз эмас. Европада ҳамма шароит мавжуд, маблағ ҳам бисёр, аммо энг асосийси – туғилиш даражаси жуда паст. Аҳолининг ўртача ёши юқори. Шу боис ҳам кўпчилик етакчи терма жамоаларда Африка ёки Жанубий Америкада туғилган футболчилар фаолият кўрсатиши оддий ҳолга айланиб бормоқда. Бу борада энг етакчи деб айнан Дюпон юрти – Францияни кўрсатиш мумкин. Биз эса қисқа вақт ичида ҳудди Бразилия, Аргентина ёки бошқа футбол юлдузлари "экспорти" бўйича етакчи мамлакатлар қаторидан ўрин олишимиз мумкин. Буни бизда туғилиш кўплиги учун айтаётганим йўқ. Балки истеъдодларимизга, мураббийларимизга ишониб айтяпман.

Сўнгги уч учрашувда Олимпия терма жамоамизни кузатиб яна бир нарсага ишонч ҳосил қилдим. Бу – футболчиларимизда ғурур ва ишонч пайдо бўлгани. Ишонинг, ана шу ўта ноёб ҳиссиётни пайдо қилиш жуда ҳам оғир жараён. Айниқса, биз каби яқинда ўз футболи билан ҳалқаро майдонга чиққан мамлакат вакиллари учун. Жаноб Дюпон таъкидлагаидек, 15 йил янги терма жамоа шакилланиши учун ярим фурсат (буни у учрашув олдидан ўтган матбуот анжуманида ҳам таъкидлади). 20-22 ёшли йигитларнинг бугунгача эришган ғалабаларида уларга катта куч бағишлаб турган бу ҳиссиёт бирданига юзага келиб қолгани йўқ, албатта. Бу ерда мамлакат футболида ва айниқса, жамиятда бўлаётган ўзгаришлар таъсири юқори. Шу билан бирга жамоада иш олиб бораётган инсонларнинг виждонан, эл-юрт шаънини ўйлаб фаолият кўрсатишлари муҳим омил. 

Душанбеда бўлган бир воқеани айтиб берай. Учрашувдан бир кун олдин мезбонлар учун уюштирипган кечада жамоа мураббийларидан бири Игорь Шквирин сўз олиб "Мен Россия, Украина ва Исроил давлатларида фаолият кўрсатдим. Ҳамма жойда мени ўзбек деб чақиришарди. Бу менга жуда ёқади. Чунки мен шу юрт фарзандиман ва бундан фаҳрланаман", деганида мезбонларнинг бизга ҳавас қилганини кўрсангиз эди. Игорь камгап йигит. Аммо гапирганида юрагидагини гапиради. Тожикистонлик ҳамкасбларимиз "сизларнинг футболингиз янада ривожланиши аниқ, чунки ана шундай йигитларингиз бор", дейишди. Ростдан ҳам. Бир пайтлар "Помир" сафида донг таратган деярли барча тожик футбол юлдузлари аллақачон чет эл фуқаролари бўлишган. Ёки Миржалол Қосимовни олайлик. Футболчилик фаолияти давомида бугунги шогирдларининг кумирига айланган бу инсон билан ёнма-ён бўлиш ва ғалаба сирларини ўрганишнинг ўзи ёшлар учун стимул эмасми?



Бу жамоанинг кейинги тақдири қандай бўлишидан қатъи назар унинг тузилиши ва фаолияти эътиборга лойиқ. Ундаги ижодий жараён ҳаттоки Миллий терма жамоамиз фаолиятига ҳам ижобий таъсирини ўтказиши тайин. Менимча, ана шу ажойиб мураббийлар ва футболчилар ансамбли эртага мамлакатимиз шарафни халқаро майдонда муносиб ҳимоя қила оладиган жамоа ўзагини ташкил эта олади. Бундан бор-йўғи бир неча ой муқаддам россиялик мураббий Валерий Непомняший Ўзбекистон миллий чемпионатида истеъдодли футболчилар камлигини қайта-қайта таъкидлагани-ю, бугунги вазиятни таққослар эканмиз, ўтган бир йилга афсусланмай иложимиз йўқ. "Олдимиздан оқаётган сувнинг (балки булоқларнинг десак тўғри бўлар)" кеч бўлса ҳам ўз қадрини топаётгани рост бўлсин.

Фақатгина ўша – хорижлик мутаҳассисга яратилган шароитнинг ҳеч бўлмаганда ярмини ҳозиргиларга яратиб берсак ҳам натижалар ёмон бўлмайди. XV Осиё ўйинларида Рауф Инилеев ва МДҲ Чемпионлар Кубогида Равшан Ҳайдаров жамоаси буни исботлади. Мана энди Абрамов дружинаси ҳам имкониятларимиз даражаси биз билгандан кўра юқорироқ эканлигини исботламоқда. Демак, насиб этса, ўзбек футболи мухлисларининг ҳам елкаларига офтоб тегадиган кунлар узоқ эмас. Бундай кунлар тезроқ келиши учун эса ҳаммамиз масъулмиз. Клубларда иш олиб бораётган мутаҳассисларимиздан тортиб то мухлисларгача. Айнан бугун биз қўлни қўлга бериб улкан ютуқлар сари одимлашимиз керак. Биргаликда ва фахр билан. Яқинлашиб келаётган ажойиб ғалабаларга алоқадорлигимиз фахри билан.

Бу йўлда барчамизга, айниқса, энди-энди биз кутган жамоа бўлиб шаклланаётган жамоамизга омад ёр бўлсин!

                                                                                         Давлат ТУРДИАЛИЕВ.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика