Моуриньюнинг ёзги трансфер режалари маълум

Sherzod Nurmatov
19 май 2026, 13:45
Клуб 4 та позицияни кучайтиришни режалаштирмоқда.

"Реал" келгуси ёз учун трансфер устуворликларини белгилаб олди. Клубнинг бир нечта асосий мақсадлари бор — улар 4 та позицияни кучайтиришни хоҳлайди.

Журналист Хорхе Пиконнинг хабарига кўра, "Реал" қуйидаги позицияларга янги ўйинчиларни сотиб олмоқчи:

марказий ҳимоячи (2 нафар), ўнг қанот ҳимоячиси, кўп қиррали ярим ҳимоячи ва ҳужумчи.

Шу билан бирга, "Реал"нинг бир қатор ўйинчилари сотилиши мумкин. Бу янги трансферлар учун бюджетни тўлдиришга ёрдам беради. "Қаймоқранглилар" камида 3 нафар футболчи билан хайрлашади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/JorgeCPicon