

Ғолиб номи такрорий баҳс, яъни, жавоб ўйинидан кейин маълум бўлади.
Жозе Моуринью шогирдлари қаторасига учинчи ўйинда рақибни енга олишмади. АПЛ доирасида ўтказилган “Норвич” билан учрашувда ҳам муроса (2:2) йўли танланган бўлса, “Саутгемптон”га қарши баҳсда минимал ҳисобдаги (0:1) мағлубият қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” Премьер-лиганинг 21 туридан кейин 30 очко тўплаган ҳолда 6-ўринда боришмоқда.



