Моуринью яна бир "Реал" футболчисини "Тоттенхэм"га таклиф қилмоқчи
31 окт 2020 13:20
Янгиликлар
Моуринью яна бир "Реал" футболчисини "Тоттенхэм"га таклиф қилмоқчи
"Реал" ярим ҳимоячиси Иско яна бир Европа клуби қизиқишларига сабаб бўлмоқда.
28 ёшли футболчи билан Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби шартнома имзоламоқчи.
Шахсан "шпорлар" устози Жозе Моуринью испаниялик футболчи билан шартнома имзолашга қизиқмоқда. Олдинроқ "Тоттенхэм" "галактикос"дан Гарет Бэйлни ижарага олган ва Серхио Регилон билан шартнома имзолаганди.
Лондон клубидан ташқари Искога Туриннинг "Ювентус" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Зинедин Зидан ҳам Искони "Реал"га керак футболчи деб ҳисобламаяпти ва унинг трансферига қаршилик қилмоқчи эмас.
Хавбек жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 4та ўйинда майдонга тушди. Унинг "Реал" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар